UZ

Сўнгги янгиликлар

14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0 10:09UFC 302. Ислам Махачев Дастин Порьени муддатидан олдин мағлубиятга учратди 0

17 июл 17:25
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

5 та бонус, Леон Эдвардс билан жанг, UFCдаги 9 йиллик тажриба. Маҳмуд Мурадовнинг бўлажак рақиби ҳақида нималар маълум?

Шу ҳафта UFC Лондонда турнир ўтказади.

UFC Fight Night 224 турнири ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов жанг қилиши билан эътиборга молик. 

Маҳмуд учун UFC'да ҳисоб бўйича 6-жанг бўладиган мазкур тўқнашув ҳамюртимиз учун катта аҳамиятга эга. Чунки Мурадов учун охирги иккита жанг муваффақиятсиз кечган. Промоушендаги дастлабки учта жангдан сўнг учралган иккита мағлубиятдан кейин Мурадовнинг келажаги бироз сўроқ остида қолган. Лекин тажрибали рақиб устидан қозонилган ғалаба Маҳмуд учун навбатдаги эшикларни очиб беради. 


Рақиб - Брайан Барберена. У Леон Эдвардс, Робби Лоурер, Колби Ковингтон ва Рафаэль дос Аньос билан жанг қилган, 5 маротаба бонусга эга бўлган, промоушенда катта тажрибага эга

Маҳмуднинг бу сафарги рақиби анойилардан эмас. Америкалик Брайан Пауль Барберена. 1989 йилнинг 3 май куни Калифорнияда туғилган. 2009 йилдан бери профессионал ММА билан шуғулланиб келади. Отаси колумбиялик. Шу сабабли жанглари давомида АҚШ ва Колумбия байроқларини кўтариб чиқади. Базаси Бразилия жиу-житсуси. 

UFCгача "Dakota Fighting Championships" ва "King of the Cage" промоушенларида жанг қилган. 2014 йилда 9-2 рекорд орқали UFC билан шартнома имзолаган. Ўша йили 13 декабрь куни промоушеннинг енгил вазнида Жо Элленбергерга қарши дебют қилган ва рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этган.


Унинг рақиблари рўйхатига назар ташлайдиган бўлсак, UFC'нинг ҳозирги чемпиони Леон Эдвардс, собиқ чемпион Робби Лоурер, собиқ вақтинчалик чемпион Колби Ковингтон, Рафаэль дос Аньос каби юлдузларни кўришимиз мумкин. Лекин у мазкур юлдузларнинг барчасига мағлуб бўлган. 



Маҳмудга қарши жанг Брайан учун UFC'даги 18, ММАдаги 29-жанг бўлади. UFC'даги рекорд 9-8ни ташкил этади. 

У 28 та жангнинг 18 тасида ғалабага эришган, 10 тасида ютқазган. 18 та ғалабадан 11 тасида рақибларини нокаутга учратган, 2 тасида сабмишн, 5 тасида эса ҳакамлар қарорига кўра ғалабага эришган. 

10 та мағлубиятдан 2 тасида нокаутга учраган, 3 тасида сабмишн эвазига мағлуб бўлган. Яна 5 та жангда эса ҳакамлар қарорига кўра мағлуб бўлган. 

Унинг UFC'даги рекорди билан танишинг:

Таққослаш учун, Маҳмуд Мурадов профессионал ММАда 33 та жанг ўтказган. 25 та ғалаба ва 8 та мағлубият. UFCда эса 5 та жанг бор. 3 та ғалаба ва 2 та мағлубият. Икки маротаба UFC'да бонус қўлга киритган. 

Маълумот учун, UFC Fight Night 224 турнири Тошкент вақти билан 22 июль куни соат 21:00да бошланади. Маҳмуд Мурадовнинг Брайан Барберенага қарши жанги эса тахминан 23:00дан сўнг бошланади. Жанг трансляцияси бўйича маълумотлар сайтимиз орқали эълон қилинади. 

Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг