UZ

Сўнгги янгиликлар

16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасиини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0

02 авг 18:03
Янгиликлар

Болалар спорти

51 та спорт объектида 281 миллиард сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 31 июлдаги фармойиши билан 2019 йилда жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича манзилли дастури тасдиқланди.

Унга кўра жорий йилда 51 та объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Уларнинг 25 таси янги спорт иншооти сифатида қад кўтаради, 21 та мавжуд спорт мажмуасида реконструкция ва 5 та мажмуада капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Мазкур дастур Президентимизнинг ҳудудларга қилган ташрифи давомида спорт иншоотларини халқаро тажрибадан фойдаланган ҳолда ва мамлакатимиз табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олиб бунёд этиш бўйича берган кўрсатмаларига асосан шакллантирилди. Хусусан, Давлатимиз раҳбари томонидан энергия тежамкор, енгил конструкцияли, сендвич панелли кичик спорт заллари қуриш вазифаси топширилган эди.

Жорий йилда илк маротаба Жиззах вилоятининг Фориш, Самарқанд вилоятининг Нуробод, Тошкент вилоятининг Бўка, Тошкент, пойтахтимизнинг Учтепа, Мирзо Улуғбек туманларида енгил конструкцияли сендвич паннеллари асосида янги спорт иншоотлари қурилади.

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Наманган вилоятининг Чортоқ туманларида янги ёпиқ турдаги сузиш ҳавзалари бунёд этилади. Навоий вилоятининг Хатирчи, Тошкент вилоятининг Бўка туманлари ҳамда Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳридаги бассейнлар капитал таъмирланади.

Шу куни 2020- 2024 йилларда республикада болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим мактабларида спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори ҳам тасдиқланди.

Ушбу қарорга кўра, 2020-2022 йилларда республикамиз бўйича:

болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида жами 178 та (2020 йил 46 та, 2021 йил 52 та 2022 йил 80 та) спорт объекти қурилади, реконструкция қилинади ва капитал таъмирланади. Бунинг учун 1 148 700 миллион сўм маблағ ажратилади;

умумтаълим мактабларида жами 52 та янги спорт зали қурилиб, яна 89 та мавжуд спорт зали реконструкция қилинади.

Шунингдек, қарор билан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига Қурилиш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар халқаро тажриба ва мамлакатнинг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда турли хил спорт ўйинларига мослашувчан (транформер), экологик тоза материаллар ва энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланиб ҳамда илғор технологиялар ва муҳандислик ечимларини қўллаган ҳолда болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари намунавий лойиҳаларини қайта кўриб чиқиш ва жорий этиш вазифаси юкланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг