UZ

Сўнгги янгиликлар

16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0

15 май 14:02
Янгиликлар

Дзюдо, Фотогалерея

Адҳам Икрамов жаҳон чемпионатига йўл олаётган дзюдочиларимизга оқ фотиҳа берди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Эртага дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этиш мақсадида БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрига жўнаб кетади.

Бироз аввал Ўзбекистон дзюдо федерациясида сафар олдидан турган дзюдочиларимиз билан учрашув ташкил этилди. 

Унда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, раис ўринбосарлари Зафар Қаҳрамонов, Атабек Исмаилов ва бошқа мутасаддилар терма жамоамиз аъзолари билан учрашишди ҳамда дилдан суҳбатлашишди. 

Спорт вазири ҳатто Давлат Бобонов билан "отжимание" қилиш бўйича беллашиб ҳам кўрди. Албатта, вазир томонидан бундай шахсий намунанинг кўрсатилиши дзюдочиларни янада ғалабалар сари руҳлантиради. Ўз ўрнида Ойбек Касимов Париж-2024 Олимпиадаси олдидан ўтказиладиган ушбу жаҳон чемпионатининг аҳамияти ҳақида гапириб, дзюдочиларимизга омад тилади. 

Учрашув сўнггида Адҳам Икрамов дуога қўл очиб, дзюдочиларимизга Абу-Даби татамиларида ғалаба ва омад ёр бўлишига фотиҳа берди. Халқимизда "олтин олма, дуо ол, дуо олтин эмасму" деган ҳикмат бор. Биз ҳам ўз ўрнида масъулиятли сафар олдидан турган дзюдочиларимиз, мураббийларимиз, шифокорларимизга зафар ёр бўлишини тилаймиз. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритиб, тарихдаги энг натижани қайд этганди.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг