UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

03 окт 10:28
Янгиликлар

Кураш

Африкалик курашчилар учун онлайн семинар ташкил этилди

Теглар :  КурашАфрика
Семинарда Танзания, Того, Нигерия, Ангола, Нигер, Мали, Бенин, Гана кураш федерациялари ҳакамлари иштирок этишди.

Халқаро кураш институти томонидан Халқаро кураш ассоциацияси, Африка Кураш Конфедерацияси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида Марказий Африка давлатлари - Танзания, Того, Нигерия, Ангола, Нигер, Мали, Бенин ва Гана кураш федерациялари ҳакамлари учун халқаро онлайн семинар ўтказилди. 

Семинарнинг очилиши маросимида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Халқаро кураш ассоциацияси масъул ходимлари, шунингдек халқаро тоифадаги ҳакамлар, юртимизнинг номдор полвонлари иштирок этдилар.

Марказий Африка давлатлари кураш федерациялари ҳакамлари ва мутахассислари семинарда ZOOM платформаси орқали қатнашдилар. Мазкур халқаро семинарни ташкил этишдан асосий мақсад - жорий йилнинг 23-28 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Пуна шаҳри мезбонлигида ўтадиган Кураш бўйича Жаҳон чемпионати олдидан кураш ҳакамларининг тайёргарлигини янада ошириш, дунё биринчилигида жазирама қитъа вакилларининг муваффақиятли иштирокини таъминлашга қаратилди.

Шу билан бирга, шу йилнинг декабрь ойида Конго давлатида ўтказиладиган Кураш бўйича ёшлар ўртасидаги Африка чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш, мусобақаларни юқори савияда ўтказиш учун кураш ҳакамлари ва мутахассисларининг билим ва кўникмаларини янада оширишга урғу берилди. Инглиз ва француз тилларида олиб борилган ушбу халқаро онлайн семинар давомида курашда ҳакамлик қоидалари амалий ва мультимедия шаклида тўлиқ ўргатилди. 

Семинар якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга IKI мутахассислари томонидан тўлиқ жавоб олдилар. Айтиш жоизки, мазкур семинарда Африка кураш Конфедерацияси раҳбари жаноб Томас Дункернинг таклифига биноан, Халқаро кураш институтининг тажрибали мутахассислари томонидан олиб борилди. Халқаро семинарни IKA Бош котиби жаноб Муҳаммад Ризо Нассири Нежад ва халқаро тоифадаги ҳакам Ким Эуржунглар олиб боришди.

Семинарни Халқаро кураш ассоциацияси Департамент раҳбари Мансур Мирзаев кузатиб борди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг