UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

12 июл 08:06
Янгиликлар

Шахмат

Aimchess Rapid. Нодирбек Абдусатторов Аронянни таслим этди. Финалдаги рақиб - Магнус Карлсен!

Шахматнинг рапид йўналиши бўйича нуфузли Aimchess Rapid онлайн турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Кеча мусобақада 1/2 финал учрашувлари ўтказилди. Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2703) финал остонасида асли келиб чиқиши арманистонлик, бир неча йилдан бери АҚШ шарафини ҳимоя қилиб келаётган Левон Аронян (2743)га қарши дона суриб, номдор рақибини 2,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Икки партияда гроссмейстеримизнинг қўли баланд келган бўлса, яна бирида дуранг қайд этилди. 

Иккинчи ярим финал жуфтлигида эса шахмат афсонасига айланиб улгурган Магнус Карлсен (2829) америкалик Фабиано Каруано (2752) устидан 2,5:1,5 ҳисобида зафар қучди. Энди бош соврин учун Нодирбек Абдусатторов ва Магнус Карлсен ўзаро ҳисоб-китоб қилишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
12 июл 12:17:34
Asror Abdukadirov
Балли Нодирбек,хали сен тўғрингда анча гапиришади,сен шахмат тарихига кириб ўз изингни қолдирасан!Умид қиламанки сен ва шогирдларинг Ўзбекистонни шахмат мамлакатига айлантирасизлар!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг