UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

26 июн 19:57
Янгиликлар

Самбо

Алишер Алимов: "Ўзбекистонда самбонинг ривожида ОАВ ходимларининг ўрни беқиёс"

27 июнь куни мамлакатимизда Матбуот ва ОАВ куни сифатида нишонланади.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон самбо ассоциацияси юртимизда ушбу спорт турини фаол тарзда ёритиб келаётган бир гуруҳ ОАВ ходимлари билан учрашув ташкил этди. Тадбирда Осиё самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев ва Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов иштирок этди. 

Ассоциация раҳбари Алишер Алимов журналистларни касб байрами билан қутлар экан, ушбу спорт турининг ривожида ОАВнинг ўрни катта эканлиги ҳақида гапирди. 

"Барчангизни ушбу тадбиримизда кўриб турганимиздан мамнунмиз. Ўзбекистонда яқин йиллардан буён самбони ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда Сизларнинг - Оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўрни беқиёсдир. Шуни ишонч билан айта оламанки, ОАВ вакиллари юртимизда самбони оммалаштириш, уни янада ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшувчи бўғинлардан биридир. Сизларнинг меҳнатингиз сабаб амалга оширилаётган ишлар, ютуқларимиз халқимизга етиб боради. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни, сизлар орқали эса юртимиздаги бошқа ОАВ ходимларини касб байрами билан муборакбод этамиз. 

Барчангизга ижодий муваффақиятлар тилаб қоламиз", - деди Алишер Алимов.

Дўстона рухда кечган учрашувда ОАВ ходимларига дастурхон ёзилди ва самимий суҳбат қурилди. 

Тадбир якунида меҳмонлар учун эсдалик совғалари тақдим этилди. 

 

 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг