UZ

Сўнгги янгиликлар

16:26Уч таэквондочимиз ҳарбий ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасиини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0

30 мар 15:56
Янгиликлар

Дзюдо

Анталия "Катта Дубулға". Биргина Аҳадов қолди, қолганлар иштирокларини якунлашди

Айни дақиқаларда Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи кунги беллашувлари давом этмоқда.

Афсуски, бугун курашга киришган 6 дзюдочимиздан фақат бир нафаригина медаль қўлга киритиш имкониятини сақлаб қолди. -73 кг вазндаги дзюдочимиз Шаҳрам Аҳадов 1/4 финалда озарбайжонлик Рашид Маммадалиевга ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали йўлидаги ўтиш баҳсида таиландлик Масаюки Терадага қарши татамига чиқади. Бу вазндаги иккинчи дзюдочимиз Муроджон Йўлдошевга тақиқланган усул қўллагани учун мағлубият ёзилди.

Қолган дзюдочиларимиз эса саралаш баҳсларидаёқ иштирокларини якунлашди. -81 кг вазндаги Шарофиддин Болтабоев учинчи даврада амалдаги Олимпиада чемпиони, япониялик Таканори Нагасега шидо, яъни огоҳлантиришлар ҳисобига имкониятни бой берди. Ушбу вазндаги яна бир вакилимиз Нурбек Муртазоев ҳам учинчи босқичда канадалик Драпеудан енгилди. 

-70 кг вазн тоифасидаги тажрибали вакиламиз Гулноза Матниязова илк учрашувида португалиялик Таис Пинага, Шоҳиста Назарова венгриялик Сабина Гержакка ютқазиб қўйди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг