UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

02 ноя 09:29
Янгиликлар

Бошқалар

Антидопинг агентлиги: Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган спортчиларга тушунчалар берилди

Теглар :  АнтидопингUzNada
UzNADA Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик олиб бораётган терма жамоаларимиз билан учрашувлар ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур қарорда спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва бошқа тузилмаларнинг антидопинг назорати соҳасида қўшма тадбирлар ташкил этиш ва тажриба алмашиш орқали ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш белгиланган.

Шунингдек, қарорда Миллий антидопинг агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида спорт федерациялари, клублари ва жамоалари тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва антидопинг назоратини амалга ошириш борасида услубий ёрдам кўрсатиш, таълим дастурларини реализация қилиш, соғлом ва ҳалол спортни тарғиб қилиш мақсад қилиб қўйилган.

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тўрт йилликнинг энг нуфузли спорт мусобақаси Олимпия ва Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи мусобақаларга тайёргарлик кўраётган спортчиларга антидопинг соҳасида кўникмалар бериб келинмоқда.

Куни кеча Агентлик томонидан Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган таэквондо WT бўйича терма жамоа аъзоларига “АДEЛ платформасидан фойдаланиш ва терапевтик истиснони қўллаш” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди. Семинар давомида спортчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мутахассисларга юзланишди ва керакли тавсияларни олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг