UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

12 фев 14:39
Янгиликлар

Теннис

ATP рейтинги. Топ-10 ўзгаришсиз. Ўзбек теннисчиларининг ўрни қандай?

Бугун профессионал теннисчилар Ассоциацияси ҳам ҳафталик янги рейтингни эълон қилди.

Дунё теннисчилари кучли ўнталигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Теннис юлдузлари ўтган ҳафтадаги ўз ўринларини сақлаб қолишди. Новак Жокович рейтингда пешқадамлик қиляпти. Иккинчи ўриндан жой олган Карлос Алькараз карвонбошидан 600 очко кам жамғарган. Даллас турнири чемпиони Томми Пол 14-ўринга кўтарилди, Марселда бош соврин соҳиби бўлган Уго Умбер эса Топ-20`га кириб олди. Кордовада чемпион бўлган Лучано Дардери эса 60 поғонага юқорилаб, Топ-100`да дебют қилди.

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов ўтган ҳафтадаги ўрнини сақлаб қолди. У айни пайтда 354-ўринни эгаллаб турибди. Қолган барча теннисчиларимиз эса рейтингда пастлашди. Сергей Фомин, Денис Истомин ва Амир Милушев 1, Максим Шин 3, Санжар Файзиев эса 7 поғонага пастлади. 


ATP рейтинги. 12 февраль ҳолатига кўра Топ-10:

1. (1) Новак Жокович (Сербия) - 9855 очко

2. (2) Карлос Алькараз (Испания) - 9255 

3. (3) Даниил Медведев (Россия) - 8765

4. (4) Янник Синнер (Италия) - 8070

5. (5) Андрей Рублёв (Россия) - 5050

6. (6) Александр Зверев (Германия) - 5030

7. (7) Хольгер Руне (Дания) - 3695

8. (8) Хуберт Гуркач (Польша) - 3595

9. (9) Тэйлор Фритц (АҚШ) - 3150

10. (10) Стефанос Циципас (Греция) - 3025...


Ўзбекистонлик теннисчиларнинг АТР рейтингидаги ўрни:

354 (354). Ҳумоюн Султонов - 140

665. (664). Сергей Фомин - 47

1454Т (1451Т). Максим Шин - 3

1489Т (1488T). Денис Истомин - 2

1773T (1766T). Санжар Файзиев - 1

1978Т (1977T). Амир Милушев - 1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг