UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

25 июн 07:47
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастикачиларимиз Осиё чемпионатини олтин ва кумуш медаллар билан бошлашди

Таиланднинг Паттайя шаҳрида бадиий гимнастика бўйича қитъа биринчилиги бўлиб ўтмоқда.

Қитъамизнинг 15 мамлакатидан энг сара гимнастикачилар қатнашаётган мусобақада қизларимиз жамоавий дастурда чемпионликни қўлга киритишди. 

Икки кун давом этган ушбу йўналишдаги беллашувларда Тахмина Икромова, Сабина Ташкенбаева ҳамда Ёсмина Раҳимова яккалик, Шаҳзода Ибрагимова, Наргиза Жуманиёзова, Нилуфар Аъзамова, Мумтоза Исҳоқзода, Хуршида Абдурауфова ва Мария Пак гуруҳ машқларида энг юқори балларни жамғаришди. 

Ушбу дастурда қозоғистонлик гимнастикачилар кумуш медаллар билан тақдирланган бўлсалар, кучли учликни Япония жамоаси якунлаб берди. 

Мусобақада яна бир медаль ёшларимиз ҳисобига ёзилди. Наталья Усова, Эвелина Атальянц, Анастасия Саранцева ҳамда Вилана Савадян, шунингдек, Доменика Дамирова, Виктория Нескубо, Иродахон Содиқова, Диёра Бахтиёрова, Мубина Камолова ва Ясмин Амира Мирзаяровадан иборат ёшлар жамоамиз тенгқурлари орасида иккинчи ўринни қўлга киритди. 

Бугундан бошлаб спортчилар кўпкураш ва алоҳида дастурлардаги финал баҳсларида иштирок этишади. Мазкур беллашувларда ҳам юртдошларимизга омад тилаб қоламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг