UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 фев 21:21
Янгиликлар

Гимнастика

Бадиий гимнастикачиларимиз яна бир халқаро турнирда шоҳсупага кўтарилишди

7-9 февраль кунлари Россиянинг Сочи шаҳрида халқаро тоифадаги спорт устаси Ульяна Трофимова совринлари учун турнир бўлиб ўтди.

Унда Россиянинг ўнлаб шаҳарлари қаторида Тошкентдан ҳам борган 500 га яқин гимнастикачилар иштирок этишди. Гимнастикачиларимиз ушбу мусобақада Севар Каримова ва Влада Эштаева бошчилигидаги қатнашишди. 

Шахсий машқларда ўсмирлар ўртасида Мафтуна Заирова олтин медални қўлга киритган бўлса, Асал Икромова катталар ўртасидаги беллашувларда кумуш медаль билан тақдирланди. Гуруҳ машқларида ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказган гимнастикачиларимиз якунда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. Жамоа таркибида Камилла Абдуллаева, Нилуфар Аъзамова, Динара Иззатуллаева, Сабина Ганиева ва Виктория Кимнинг чиқиши олтин медални қўлга киритиш учун етарли бўлди.

Бундан ташқари, Ульяна Трофимованинг махсус соврини билан Хуршида Абдурауфова, Ариана Бондарева ва Севинч Мамадалиевалар тақдирланишди.

Қайд этиш лозимки, Ульяна Трофимова 2012 йили Лондон мезбонлик қилган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган. У ўз вақтида терма жамоамиз сафида Осиё ўйинлари, шунингдек Осиё чемпионатларида совринли ўринларни қўлга киритган.

Хуршида Абдикулова


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг