UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

26 май 07:46
Янгиликлар

Бошқалар, Болалар спорти

"Баркамол авлод-2017". Мусобақалар халқаро олимпия талаблари асосида бўлиб ўтади

Теглар :  Баркамол авлод
Жиззах шаҳрида "Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақалари финал босқичига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Республика миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари А.Маврулов, маданият вазирининг биринчи ўринбосари М.Ҳожиматов, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори М.Холмуҳамедов, Жисмоний тарбий ва спорт давлат қўмитаси раиси ўринбасари Ф.Турдиев ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган уч босқичли – "Умид ниҳоллари”, "Баркамол авлод” ва Универсиада спорт ўйинлари мамлакатимиз терма жамоаларига иқтидорли спортчиларни тарбиялаш, олимпиячилар захирасини мустаҳкамлаш, ёш иқтидор эгаларини катта спорт сари илҳомлантиришда ва жамиятда соғлом турмуш тарзи қарор топишида муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.



Таъкидландики, Жиззах шаҳрида "Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақалари республика финал босқичига қизғин ҳозирлик кўрилди. Амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари натижасида Жиззах шаҳрининг қиёфаси бутунлай ўзгариб, қайта чирой очди. Янги-янги ижтимоий объектлар барпо этилиб, мавжуд спорт майдонлари ва иншоотлари, ўқув юртлари бинолари таъмирланди, кўча ва хиёбонлар ободонлаштирилди. Хусусан, қарийб 14 километрлик ички йўлларда 12 миллиард сўмликдан зиёд ишлар бажарилди. 1 миллион 375 минг дона гул кўчати, 4 минг 815 туп манзарали дарахт кўчати, 698 кўп йиллик ўсимликлар экилди.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасидаги "Баркамол авлод” ўйинлари жорий йил еттинчи маротаба спортнинг ўн етти  тури бўйича ташкил этилмоқда. Қоидага мувофиқ, баҳслар халқаро Олимпиада талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилади. Холислик, ҳалоллик, адолат, тотувлик каби Олимпиада қадриятлари мазкур тизимдаги спорт ўйинларининг ҳам бош мезони ҳисобланади.
 
"Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг саралаш босқичлари ҳам қизғин баҳсларга бой бўлгани қай этилди. Футбол, баскетбол, волейбол, қўл тўпи, бокс бўйича минтақавий саралаш ўйинлари Қарши, Самарқанд, Наманган, Нукус ҳамда Термиз шаҳарларида ўтказилган бўлса, қолган спорт турлари бўйича иштирокчилар вилоят босқичларида аниқланди. Финалга йўлланма олган ёшларнинг аксариятини спорт билан мунтазам шуғулланиб, юксак марралар сари интилаётган, болалар ва ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда тажриба ва маҳоратини ошириб, катта спортдаги муваффақиятли одимларини бошлаш арафасида турган иқтидорли ўғил-қизлар ташкил этади.



"Баркамол авлод – 2017” мусобақаларининг якуний босқичида жами 898 нафар (шундан 328 таси қизлар) спортчи ва 236 нафар мураббий қатнашади. Беллашувларни 159 нафар ҳакам бошқариб боради.

Мусобақалар тўртта объектда ўтказилади. "Сўғдиёна” универсал спорт мажмуасида бокс, бадиий гимнастика, сузиш, енгил атлетика, Жиззах олимпия захиралари коллежида гандбол, баскетбол, бадминтон, стол тенниси, эркин ва юнон-рум курашлари, дзюдо, таэквондо, оғир атлетика, теннис, Жиззах политехника институтида волейбол, футбол, Жиззах политехника институти қошидаги академик лицей спорт залида шахмат спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади.

Спорт байрами иштирокчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун бадиий-мусиқий кечалар, миллий кино ва ҳужжатли фильмлар намойиши,  таниқли шоир, ёзувчи, санъаткор ва спортчилар билан учрашувлар, Жиззах шаҳрининг диққатга сазовор масканларига саёҳатлар уюштириш каби маданий-маърифий тадбирлар дастури ишлаб чиқилган. Мусобақалар даврида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги амфитеатрлар, стадионлар, коллежлар, маданият ва истироҳат боғларининг ёзги саҳналари, болалар мусиқа ва санъат мактабларида ҳам аҳоли учун маданий тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган.

Иқтидорли спортчиларни танлаш ва селекция ишини тизимли йўлга қўйиш мақсадида мусобақалар давомида спорт федерациялари раҳбарларининг бевосита иштироки таъминланади. Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ғолиблари ва совриндорларининг ёш спортчилар билан учрашувлари ҳамда "мастер класс” машғулотлари ташкил этилади.

Умумжамоа ҳисобидаги ғолибларга 3 та Президент совғаси – "Дамас” автомашинаси, спортнинг алоҳида турлари бўйича ғолибларга 193 олтин, 193 кумуш, 214  бронза медаллари топширилади.

Спорт мусобақаларини ёритиш учун 150 нафар оммавий ахборот воситалари ходими рўйхатга олинган. "Баркамол авлод – 2017” спорт мусобақаларининг расмий веб-сайти www.barkamol-avlod.uz ишга туширилган бўлиб, тезкор ахборотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида узатилмоқда.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.

 

Фото: Ботир Қудратов

Т.БЕКНАЗАРОВ, З.ЖОНИБЕКОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг