UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

21 окт 10:44
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш. Самарқандда қитъа миқёсидаги нуфузли мусобақалар бошланди

Теглар :  Эшкак эшиш
Хабар бериб ўтганимиздек, Самарқанд шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича катталар ўртасида Осиё кубоги, 23 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати, шунингдек, параканоэ бўйича китъа чемпионати бўлиб ўтади.

Бугун ушбу мусобақаларга старт берилди. Баҳсларга дастлаб параканоэчилар киришишди. Улар чемпионат доирасида 200 метр масофага куч синашадилар. Сўнгра катталар ўртасидаги баҳслар бошланади ва спортчилар 200-500-1000 метр масофаларга эшкак эшадилар. Беллашувларда эркак спортчилар К-1, К-2, К-4, С-1, С-2, С-4 қайиқларида кураш олиб борадилар. Аёллар ўртасида эса 200 ва 500 метр масофаларга юқорида санаб ўтилган қайиқларда баҳслар ташкил қилинади.

23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги беллашувларда 200-500-1000 метр масофаларга К-1, К-2, К-4, С-1, С-2, С-4 қайиқларида баҳслар бўлиб ўтади.

Мусобақа 25 октябрга қадар давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг