UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

02 сен 12:21
Янгиликлар

Тадбирлар

Байрам сабаб чиройли анъаналар давом этади

Маълумки, ҳар йили жонажон ватанимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами ҳисобланмиш Мустақиллик куни арафасида давлатимизнинг эътибори ва қўллаб-қувватлаши билан спортимиз фахрийларига юксак эҳтиром кўрсатиб келинади.

Мана шундай эзгу ташаббус анъанаси бу йил ҳам давом эттирилиб, умрларининг катта қисмини ўзбек спортининг бугунги ривожига сарф қилган фахрийларимизга пул мукофотлари топширилди. 

Миллий Олимпия қўмитасида ўтган тадбирда Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Абдулла Аслонов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, шунингдек, Баҳодир Махситов бошчилигидаги бир гуруҳ фахрийлар иштирок этишди. 

Тадбирда сўз олганлар давлатимиз томонидан Мустақиллик байрами арафаси ҳар бир фуқароларимизга ўзгача шукуҳ улашиш мақсадида катта иш олиб борилаётгани, хусусан, кексаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилганини алоҳида таъкидладилар. 

Шундан сўнг 42 нафар фахрийга Спортни ривожлантириш вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитасининг байрам совғалари топширилди. Якунда сўз олган фидойиларимиз уларга кўрсатилаётган бундай эътибордан мамнун эканликларини, келажакда ҳам спортимиз ривожи, жонажон Ватанимиз равнақи учун хизмат қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг