UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

01 мар 07:48
Янгиликлар

Кураш

Бел олиш ва уч кураш бўйича 2021 йилнинг илк чемпионлари аниқланди

23-28 февраль кунлари пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида бел олиш ва уч кураш бўйича 2004-2005 туғилган ўғил болалар, қизлар ҳамда катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бел олиш ва уч кураш ассоциациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионатида  Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 600 нафарга яқин ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишди.

Мусобақа регламентига мувофиқ, дастлаб катталар ва 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар бел олишнинг халқа-чалиш, халқа-чалишсиз йўналишларида белгиланган вазн тоифларига кўра куч синашишди.

Бел олиш бўйича беллашувлар якунига етгач, кучли учликдан жой олган спортчилар муносиб тақдирланишди.

Мусобақа регламентига мувофиқ, орадан бир кун ўтиб, бел олиш ва уч курашнинг уч кураш бўйича мусобақасига навбат берилди.

Муросасиз ва юқори савияда ўтган мазкур уч кураш бўйича ҳам белгиланган йўналишлар баҳсларида 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ўртасида Маъруф Болтабоев (Андижон), Сардорбек Комилов (Андижон), Жавохир Эгамбердиев (Хоразм), Жасур Холмуродов (Сурхондарё), Отабек Холмирзаев (Тошкент в.), катталар ўртасида Умиджон Шаропов (Жиззах), Нурмуҳаммад Абдуллаев (Фарғона), Абдуҳаким Маҳмудов (Тошкент ш.), Муҳаммадкарим Каримов (Фарғона), Анвар Худойқулов (Самарқанд), Асилбек Абдураимов (Самарқанд) каби полвонлар ўз вазн тоифаларига кўра, чемпионликни қўлга киритиб, шоҳсупадан жой олишга муваффақ бўлишди.

Ўзбекистон чемпионати беллашувлари якунига етгач, 2021 йилнинг дастлабки ғолиб ва совриндорлари ассоциация томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг