UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0

08 май 17:54
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Алплар "Само"да беллашишди + ФОТО

Теглар :  Белбоғли кураш
Фарғона шаҳридаги "Само" спорт мажмуасида белбоғли кураш бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 200 нафардан ортиқ полвонлар иштирок этди. Юқори савияда ташкил этилган ушбу чемпионатда дастлаб, тантанали очилиш маросими ташкил этилди. 

Маросимда иштирок этган Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Фарғона вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимовлар спортчиларни қутлар экан, юртимизда кейинги йилларда жисмоний тарбия ва спортга, миллий спорт турларимизга, хусусан, спортнинг аҳоли орасида оммавийлигини таъминлаш каби ишларга алоҳида эътибор қаратилаётгани ҳақида таъкидлаб, полвонларларга омад тилашди. 

Шундан сўнг катталар ўртасидаги мазкур Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Икки кун давом этган ушбу беллашувларда эркаклар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 8 та вазн тоифасида, аёллар эркин йўналишда 5 та вазнда кураш тушишди. Муросасиз ва қизғин ўтган баҳсларнинг якуний натижаларига кўра, қуйдаги полвонлар ўз вазн тоифаларида ғолибликни тантана қилишди.

Белбоғли кураш йўналиши. Эркаклар

57 кг. Жамолиддин Абдукамолов (Наманган),62 кг.Абдуқодир Авазбеков (Фарғона), 68 кг.Илёсбек Ёқубжонов (Андижон), 75 кг. Нусратбек Султонбоев (Андижон), 82 кг. Ҳусниддин Рўзиев (Андижон), 90 кг. Жасурбек Исроилов (Андижон), 100 кг.  Нодирбек Ахатжонов (Тошкент ш.), +100  кг. Бахтиёр Жумабоев (Сирдарё) 

Белбоғли курашнинг эркин йўналиши. Эркаклар

57 кг. Шахзод Усмонов (Тошкент в.), 62 кг. Сарвар Тўхтасинов (Наманган), 68 кг. Шохрух Зокиров ( Тошкент в.), 75 кг.  Нусрат Йўлдошев (Тошкент в.), 82 кг. Оғабек Аматбаев (Тошкент в.), 90 кг.  Ҳусан Абдуҳакимоа (Сирдарё), 100 кг. Обидали Мавлонов (Фарғона), +100 кг. Ҳислат Пирматов (Тошкент в.). 

Аёллар 

52 кг. Фарангиз Абдунабиева (Сирдарё), 58 кг. Манзураой Мўйдинова (Фарғона), 60 кг. Мафтунабону Маҳмудова (Андижон), 76 кг Дилафруз Мамажонова (Наманган), +76 кг. Саҳобат Шералиева (Наманган). 

Чемпионат якунлангач, кучли учликдан жой олган спортчилар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. 

Таъкидлаш жоиз, мазкур чемпионат жорий йил 20-25 май кунлари Жиззах шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё чемпионатига саралаш вазифасини ҳам ўтаб берди.   

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг