UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

26 апр 18:10
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш: Чироқчида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Теглар :  Белбоғли кураш
Бугун, 26 апрель куни Чироқчи туманидаги БЎСМда белбоғли кураш бўйича 2009-2010 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувларига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси  Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик – тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионати баҳсларида  Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча  вилоятлардан  300 нафардан ортиқ  ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишмоқда. Чемпионат баҳсларида дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев, туман сектор раҳбарлари, Қашқадарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Ваҳоб Рўзиев, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, Қашқадарё вилоят белбоғли кураш федерацияси раиси Фарҳод Жуманов, туман БЎСМ директори Анвар Жўраев ва бошқалар иштирок этиб, ёш полвонларни қутлашди ва уларга мусобақаларда омад тилашди.   

Юқори савияда ташкил этилган ушбу чемпионатда ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 10тадан вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш тушишмоқда.

Мусобақа 28 апрелга қадар давом этади.    

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг