UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

20 дек 17:14
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Жаҳон кубогида полвонларимиз 18 та медаль қўлга киритишди

Теглар :  Белбоғли кураш
17-19 декабрь кунлари Россиянинг Уфа шаҳрида белбоғли кураш (борьба на поясах) бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида жаҳон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Катталар ўртасида ўтказилган ушбу жаҳон чемпионатида 30 дан ортиқ  давлатдан 250 нафарга яқин полвонлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Қувонарлиси, белбоғли кураш бўйича 22 нафар терма жамоамиз аъзолари (бош мураббий Мироншоҳ Рўзиев) ҳам мазкур жаҳон кубогида муносиб иштирок этишиб, белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида биттадан олтин ва кумуш, шунингдек 16 та бронза медалларини қўлга киритишди ва умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни банд этишди.   

Айнан ушбу ғолиб спортчиларимиз қўлга киритган медаллар боис, мадҳиямиз жаҳон аренасида  баралла янгради, Ватанимиз байроғи энг баланд кўтарилди.

Жаҳон кубоги беллашувларида иштирок этиб, ғолиб ва совриндор спортчилари билан танишамиз:

Эркин йўналиш

Олтин медаль

- 100 кг. Обидали Мавлонов


Кумуш медаль

- 68 кг. Файзулла Мунисжонов 


Бронза медаль

- 62 кг. Бекпулат Бокиров 

- 68 кг. Зокиржон Кошетеров

- 75 кг. Жавҳар Абдуллаев

- 82 кг. Муҳаммадсалим Абдураҳмонов

- 90 кг. Искандар Исмоилов  

- 66 кг. Земфира Азатова

- 66 кг. Умидахон Исмоилова


Классик йўналиш

Бронза медаль 

- 62 кг. Ойбек Ҳамидов 

- 68 кг. Абдулбобир Тожимирзаев

- 75 кг. Бекет Калжанбаев 

- 82 кг. Шавкатжон Умаров

- 90 кг. Ойбек Каримов

- 100 кг. Абдулқосим Тожибоев

+ 100 кг. Дадажон Эргашев

- 58 кг. Саида Эгамназарова

- 52 кг. Машрабхон Анорова


Мироншоҳ РЎЗИЕВ,Фарғона вилоят белбоғли кураш федерацияси бош котиби, Уфада ўтган жаҳон кубогида терма жамоа бош мураббийи:  -Жорий йилда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси томонидан амалга оширилиши керак бўлган ишлар, режалар аъло даражада бажарилди, деб ўйлайман. Боиси, якунига етаётган ушбу йилда барча халқаро мусобақаларда полвонларимиз фақат кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлиб, медаллар шодасига эга чиқишди. Кеча якунига етган жаҳон кубогида ҳам жами 18 та медаллар билан кучли учликдан жой олишга эришдик. Бунинг учун полвонларимизни, уларнинг жойлардаги мураббийлари, ота-оналари ва яқинларини табриклайман. Шу ўринда таъкидлаб ўтишим керак, мазкур жаҳон кубогида ягона олтин медалга  Фарғона вилоятининг Бувайда туманида туғилган Обидали полвон Мавлонов эга чиқди. Обидали полвоннинг Жаҳон чемпионати ва кубоги мусобақаларида қўлга киритган   олтин медаллари сони тўрттага етди. 2014-2016 йиллари уч марта жаҳон чемпионлигига эришган. Бундан ташқари Ёпиқ иншоотларида Осиё ўйинларида иккита олтин медалга сазовор бўлган. 2018-2020 йиллар оралиғида ҳам йирик халқаро турнирларда бир неча бор ғалаба қозонган. Терма жамоамиз фахрига айланган спортчимиз ҳозирда Бувайда туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактабида ёшларга белбоғли курашдан сабоқ бериб келади. Демак, тўрт карра жаҳон чемпионлигига эришган Обидали Мавлоновни ҳам барча полвонларимиз номидан қутлаб қоламиз.      

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг