UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

28 авг 09:01
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш. Полвонларимиз жаҳон чемпионатида 18 та медаль қўлга киритишди

24-27 август кунлари Бошқирдистон Республикасининг Уфа шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2006-2007 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур жаҳон чемпионатига пухта ҳозирлик кўрган белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ва қизлардан иборат 34 нафар терма жамоамиз аъзолари муносиб иштирок этишди.

Якуний натижаларга кўра, спортчиларимиз 5та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қулга киритиб, 15 та давлат спортчилари орасида умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринни банд этишди. 

Ғолиб ва совриндор курашчиларимиз:

Олтин медаль

45 кг. Хумоюнмирзо Билолидинов (Андижон),

50 кг. Шуҳратбек Қирғизбоев  (Андижон),

55 кг. Аббос Аҳмаджанов  (Наманган),

44 кг. Наимахон Субхоналиева (Фарғона),

63 кг. Шодиёна Умрзоқова (Қашқадарё). 


Кумуш медаль

65 кг. Асилбек Тожибоев (Тошкент ш.),

+95 кг. Достонбек Исматиллоев (Сирдарё),

44кг. Жасмина Мамуржонова (Фарғона),

48 кг. Гулсанам Абдукаримова (Фарғона),

52 кг. Арофат Муҳҳаммадова (Андижон), 

63 кг. Феруза Юсуфжонова (Наманган),

70 кг. Нилуфар Исақова (Андижон). 


Бронза медаль

45 кг. Самандар Бурҳанов (Жиззах),

71 кг. Озодбек Абдусатторов (Фарғона), 

77 кг. Абдукарим Тошпўлатов (Самарқанд),

52 кг. Феруза Собирова (Наманган),

70 кг.  Ойдина Эргашева (Наманган),

+70 кг Хуршидахон Ослонбоева (Фарғона). 

Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган спорт делегациямиз Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров бошчилигида Тошкентга қайтиб келишди. Ислом Каримов номидаги "Тошкент' халқаро аэропортида спортчиларни ота-оналари ва яқинларидан иборат кенг жамоатчилик тантаналар билан кутиб олишди.  

Мазкур жаҳон чемпионатида расмий меҳмон сифатида иштирок этган ҳамюртларимиз, жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев ҳамда Осиё белбоғли кураш конфедрацияси раиси Мўмин Муратовлар ҳам кутиб олиш маросимида  спортчилар ва уларнинг яқинларини қутлашди. 

Ўз ўрнида ота-оналар ва чемпион спортчилар ҳам жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси томонидан  кўрсатилаётган амалий ёрдамдан миннатдор эканликларини таъкидлашди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг