UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

04 окт 09:06
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш расман Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари дастуридан жой олди

29 сентябрь - 3 октябрь кунлари Туркия Республикасининг Бурса вилояти Изник шаҳрида IV Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари (этноспорт) бўлиб ўтди.

Мазкур ўйинларида миллий спорт туримиз бўлган белбоғли кураш бўйича ҳам 17 нафар спортчиларимиз федерация раиси Равшан Дастиров бошчилигида иштирок этишди. Полвонларимиз дастлаб белбоғли кураш бўйича кўргазмали чиқишларини намойиш этишди. 

Турли кўринишда бажарилган белбоғли кураш усуллари томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Шунингдек, вакилларимиз белбоғли кураш спорт турлари бўлмиш куреш ва алыш бўйича белгиланган вазн тоифаларида беллашишди. 

Ўттиздан ортиқ давлатлардан йиғилган полвонлар орасида курашчиларимиз 6 та олтин, 6 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритиб, кучлилар қаторидан жой олишга муваффақ бўлишди. 

Яна ҳам қувонарлиси, белбоғли кураш спорт тури Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари дастуридан расман жой олди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг