UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

24 июн 14:51
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли кураш: Ёзёвонда Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда

Теглар :  Белбоғли кураш
Ёзёвонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Бугун, 24 июнь куни  Фарғона вилояти Ёзёвон туманининг Хонабод қишлоғида туман болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли  очиқ кураш майдонида белбоғли кураш бўйича 2007-2008 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати беллашувларига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси  Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик – тақвим режасидаги мазкур мамлакат чемпионати баҳсларида  Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча  вилоятлардан  300 нафардан ортиқ  ёш полвонлар ғолиблик учун кураш тушишмоқда. Чемпионат баҳсларида дастлаб, мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда Ёзёвон тумани ҳокими ўринбосари Мирзоҳид Ҳатамов,  Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси ўринбосари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози Аъзамжон Шокиржонов, белбоғли кураш федерацияси кенгаши аъзоси, "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби Неъматулло Тўйчиев, Фарғона вилоят  белбоғли кураш федерацияси ижрочи директори Мираншоҳ Рўзиев, туман БЎСМ директори Музаффар Каримов ва бошқалар иштирок этиб, мусобақа қатнашчиларини қутлашди ва уларга омад тилашди.   

Юқори савияда ташкил этилган ушбу чемпионатда ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 11тадан вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазн тоифасида ғолиблик учун кураш тушишмоқда. Беллашувларни белбоғли кураш федерацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Тошкентбой Яхшибоев бошчилигидаги 20 нафар малакали ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришмоқда.

Мусобақа 26 июнга  қадар давом этади.    

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг