UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

17 окт 10:31
Янгиликлар

Кураш

Белбоғли курашчиларимиз жаҳон чемпионатида 30 та медаль билан биринчи бўлишди

13-15 октябрь кунлари Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2003-2004 йилларда туғилган ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, мазкур дунё биринчилигида Бахтиёр Турғунпўлатов мураббийилигида тўлиқ таркиб билан иштирок этган терма жамоамиз 21 та давлатдан келган 300 нафарга яқин спортчилар орасида 12 та олтин, 3 та кумуш, 15 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни эгаллашди. 

Жаҳон чемпионларимиз билан танишинг:

Белбоғли кураш йўналиши: 57 кг. Жамолиддин Неъматуллаев (Наманган), 62 кг. Асадбек Маматалиев (Наманган), 68 кг. Илёсбек Ёқубжонов (Андижон), 75 кг. Камронбек Номозбоев (Тошкент в.), 82 кг. Бекзодбек Камолиддинов (Андижон), 100 кг. Ойбекжон Муҳаммадов (Фарғона). 

Эркин йўналиш: 57 кг. Асомиддин Зокиржонов (Наманган), 68 кг. Фаёзбек Абдуғаффоров (Фарғона), 75 кг. Достонбек Обиджонов (Наманган), 82 кг. Жаҳонгир Низомиддинов (Наманган), 58 кг. Дилдорахон Исроилжонова (Наманган), +76 кг. Шириной Йўлдошева (Наманган). 

Мазкур жаҳон чемпионатида жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастировлар ҳам иштирок этишди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг