UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

25 авг 14:26
Янгиликлар

Кураш

“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳалла ёшлари энди кураш бўйича ҳам беллашади

Теглар :  Кураш
Спортни ривожлантириш вазирлигида кураш бўйича маҳалла ёшлари ўртасида “Бош прокурор кубоги” мусобақаларининг ўтказилиш тартиби ҳамда 2023 йилги календарь режага киритилаётган Республика ва халқаро мусобақалар муҳокамасига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

Дастлаб ўқув-семинар иштирокчилари учун “Кураш истиқболлари” ҳужжатли фильми намойиш этилди. Шундан сўнг тадбирни Спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Абдулла Аслонов кириш сўзи билан очиб берди.

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсумидан бошлаб оммавий спорт мусобақалари дастурига миллий қадриятимиз бўлмиш кураш мусобақалари ҳам киритилди. Айни вақтда мусобақаларга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда”, - деди А.Аслонов ўз сўзида.

Тадбир доирасида Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов курашнинг тарихи ва истиқболлари ҳақида маъруза қилди.

Спортни ривожлантириш вазирлиги бошқарма бошлиғи Шариф Мўминжонов эса “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида кураш бўйича “Бош Прокурор кубоги” мусобақаларининг ўтказилиш тартиби тўғрисида тушунтириш берди.

Эслатиб ўтамиз, “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми доирасидаги танлов ва мусобақаларга аризаларни қабул қилиш жорий йилнинг 10 августидан 9 сентябрига қадар давом этиши режалаштирилган. 10 сентябрдан эса мусобақа ва танловларга старт берилади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг