UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

01 июл 05:29
Янгиликлар

Тадбирлар

"Беш ташаббус олимпиадаси" ғолиблари тақдирланди ФОТОРЕПОРТАЖ

Теглар :  Бешта ташаббус
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг спорт йўналишида "А" лига ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 201-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Беш ташаббус Олимпиадаси” шиори остидаги мусобақаларнинг биринчи фасли ҳам ўз поёнига етди.

Беллашувлар ўз номига яраша беш босқичда ташкил этилди. Маҳалладаги мусобақалар орқали старт олган оммавий спорт тадбирларида республикамизнинг 3 100 000 нафардан зиёд 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. 

Мусобақаларнинг Республика босқичларида эса (А, B, C лигалар бўйича) 5,5 минг нафарга яқин иштирокчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

15 июндан бошлаб мусобақанинг Республика босқичига старт берилди. Ҳал қилувчи беллашувлар мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида юқори савияда ташкил этилди.

Республика босқичида ғолиб бўлган 114 нафар иштирокчи Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси томонидан муносиб равишда тақдирланди. Маросимида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов ва унинг ўринбосари Абдулла Аслонов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди. 

Ғолибларга асосий терма жамоаларимиз фойдаланадиган спорт экипровкалари тақдим этилди. Бундан кўзланган мақсад соғлом турмуш тарзи тарғиботчиларига ўзбек спортининг бир бўлаги эканликларини ҳис қилишдек имконни тақдим этиш бўлди.

Яна бир эътиборга молик жиҳати, ғолиб ва совриндорларнинг маҳаллаларига спорт майдончалари ҳам қуриб берилиши мутасаддилар томонидан ваъда қилинди. Бундан руҳланган иштирокчилар яратиб берилаётган имкониятлар ва эътибордан мамнун эканликлаини айтиб ўтишди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг