UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0 10:14Ислам Махачевнинг ғалабаси, Стриклендда устунлик ва UFC 302 турнирининг барча натижалари 0

28 мар 14:42
Янгиликлар

Қиличбозлик, Ўқ отиш, Енгил атлетика, Бошқалар, От Спорти, Сув спорти турлари

Бешкураш спорти яна Ўзбекистонда

Теглар :  Бешкураш
Жорий йилнинг 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси Ўзбекистон чемпионати қачон ўтказилишини маълум қилди.


Унга кўра, замонавий бешкураш бўйича илк мусобақага 31 март куни старт берилади. Мазкур беллашувлар пойтахтмизнинг турли спорт саройларида ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, бешкурашчилар ўртасидаги қиличбозлик беллашувлари «Пахтакор» Марказий стадионининг «Ёшлик» спорт залида  соат 09:00 дан 11:00 га қадар бўлиб ўтади.

Шу куннинг ўзида кейинги беллашувларни атлетлар пойтахтимиздаги «Ёшлик» соғломлаштириш-спорт комплекси (собиқ НБУ спорт мажмуаси)да давом эттирадилар. Режага кўра, мусобақанинг сузиш спорт тури бўйича беллашув соат 12:00дан 14:00гача, ўқ отиш ва югуриш бўйича балларни жамлаш эса 15:00-18:00гача бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг от спорти бўйича ўтаказиладиган беллашув жорий йилнинг 1 апрель санасида  белгиланди. Иштирокчилар «От спорти бўйича республика олий спорт маҳорат мактаби»да соат 09:00 дан бошлаб отни бўйсинтириш бўйича ўз маҳоратларини намоиш этадилар. Мусобақа бахслари якунлангач Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясининг фаолияти тақдимоти ва замонавий бешкураш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг очилиш маросимига бағишланган тантанали маросимда бўлиб ўтади. Унда илк мусобақада ғолибликни қўлга киритган спортчилар муносиб тақдирланадилар.   
Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси юртимиздаги спорт ишқибозлари ва ОАВлари вакилларини қизғин ва муросасиз ўтиши кутилаётган мазкур беллашувларни томоша қилишга таклиф этади. Мусобақани томоша қилиш бепул.

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси ахборот хизмати.







Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг