UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

26 окт 11:35
Янгиликлар

Тадбирлар

Бош Ассамблеяда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Теглар :  МОҚАссамблея
Грециянинг Крит ороли мезбонлик қилган Миллий Олимпия қўмиталари ассоциациясининг (МОҚА) навбатдаги Бош Ассамблеяси ўз якунига етди.

Ассамблеянинг иккинчи куни доирасида иштирокчилар бир қатор масалаларни муҳокама қилишди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов бошчилигидаги делегация қатнашмоқда. 

Тадбир давомида вакилларимиз ХОҚ президенти Томас Бах, МОҚАнинг амалдаги раҳбари Робин Митчел ва ташкилот Бош котиби Гунилла Линдберг, Бутунжаҳон таэквондо WT федерацияси президенти Чунгвон Чои, Халқаро камондон отиш федерацияси ва Туркия МОҚ президенти Угур Эрденер, Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси биринчи вице-президенти ва Украина МОҚ президенти Сергей Бубка, Россия Олимпия қўмитаси президенти Станислав Поздняков ва бошқа бир қатор юқори мартабали раҳбарлар билан учрашиб, Ассамблеяда кўтарилган масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди ва келажакда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича суҳбат олиб боришди. 

Шунингдек, мутасаддиларимиз Ассамблеяда қатнашган МДҲ, Болтиқ бўйи ва Грузия мамлакатлари МОҚ раҳбарлари билан ҳам учрашиб, уларни 2-4 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро форумга таклиф этишди.

Якунда МОҚА раҳбариятига ташкилотнинг навбадаги Бош Ассамблеяси муваффақиятли ўтгани, Греция МОҚ президенти Спирос Капралосга эса тадбирга юқори савияда мезбонлик қилгани учун Қўмитамиз номидан миннатдорчилик билдириб, эсдалик совғалари тақдим этилди. 

Учрашув давомида Ойбек Касимов Ўзбекистон МОҚ ушбу халқаро ташкилот билан чуқур дўстона алоқаларни давом эттиришдан миннатдор эканини билдириб ўтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг