UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0

06 июл 19:03
Янгиликлар

От Спорти

Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига раҳбар этиб сайланди

Бугун, 6 июль куни Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференция видеоселектор шаклида ўтказилди.

Видеоселекторда дастлаб ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизда йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.

Шундан сўнг, видеоселектор кун тартибидаги асосий масала - Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерациясига янги раис сайлаш кўриб чиқилди. Федерация раислигига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев номзоди тавсия қилинди ва конференция иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланди. 

Шунингдек, конференцияда федерация раҳбарияти ҳамда 13 кишидан иборат Ижроия қўмитаси аъзолари таркиби ҳам сайланди. Унга кўра, раис ўринбосарлари сифатида Феруз Абдуллаев, Баҳром Норқобилов, Аваз Исмоилов ва Камол Худойбердиев номзодлари маъқулланди. Шу билан бирга Камол Худойбердиев федерация бош котиби лавозимига ҳам тасдиқланди.

Видеоселектор давомида йилқичилик ва от спорти федерациясининг кейинги фаолияти бўйича таклифлар билдирилди. Унга кўра ҳудудларда ушбу спорт турини янада ривожлантириш бўйича марказлар ташкил этиш, спорт инвентарлари ҳолатини ўрганиш ва янгилаш борасида келишиб олинди.

Шундан сўнг федерация ҳудудий бўлимларининг ортда қолган давр мобайнида амалга оширган ишлари ва келгуси режалари бўйича ҳисоботлари тингланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг