UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

25 сен 07:22
Янгиликлар

Тадбирлар

Бу йилги танловда қайси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ғолибликка даъвогар?

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида танловни баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш видеоконференция шаклида ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширганлиги учун танлов ўтказиш” схемасига асосан жорий йил 1 августга қадар танловда иштирок этиш истагини билдирган корхона-ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига маълумотлар тақдим этиши белгиланган эди.

Пандемия шароитини инобатга олган ҳолда танловга тегишли ҳужжатларни тақдим этиш муддати 1 сентябрга қадар узайтирилди. Шу кунга қадар бу йилги танловга Андижон, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан жами 39та ҳужжат тақдим этилди. Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Наманган вилояти вакиллари танлов шартларини тушунмасдан “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонига номзод тақдим этган бўлса, Фарғона, Сирдарё, Жиззах, Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари эса танловга эътиборсизлик билан қарашди ҳамда умуман ҳужжатлар тақдим этмади.

Кеча Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида танловни баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида йиғилиш видеоконференция шаклида ташкил этилди. Унда бу йилги танловга давлат ва хўжалик ташкилотлари томонидан тақдим этилган жами 39та иш кўриб чиқилди.

Шуни таъкидлаш керак, бу йилги танловда қашқадарёликлар фаол қатнашди. Бошқа ҳудудлардан фарқли ўлароқ Қашқадарё вилоятидан танловга нафақат спорт ташкилотлари, балки туман тиббиёт бирлашмаси, туман Халқ таълими бўлими, ишлаб чиқариш корхоналари ҳам ўз ҳужжатларини талаб даражасида тақдим этди.

Ишчи гуруҳ қарорига кўра, танлов шартларини яхши бажарган, қолаверса ўз корхонаси ва ҳудудида жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишни ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширган қуйидаги ташкилотлар якуний босқичга йўл олди:

Андижон вилояти Асака тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Андижон вилояти Пахтабод туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Самарқанд вилояти Пайариқ тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Қашқадарё вилояти “Косон ёғ экстрация” акционерлик жамияти, Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокимлиги, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмаси, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимлиги.

Танлов ғолиблари яқин кунларда эълон қилинади ва ғолибларни тақдирлаш маросими тантанали тарзда ташкил этилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг