UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

11 май 08:14
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бугун уч нафар эркин курашчимиз Париж-2024 Олимпиадаси лицензияси учун курашга киришади

Туркиянинг Истанбул шаҳрида спорт курашлари бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун сўнгги лицензион турнир бўлиб ўтмоқда.

Жаҳон лицензион турнирида ҳар уччала йўналиш бўйича терма жамоаларимиз йўлланмалар учун баҳс олиб бораётгани ҳақида хабар берган эдик. Афсуски, юнон-рум курашчиларимизнинг ҳар иккиси (Маҳмуд Бахшиллоев ва Жалгасбай Бердимуратов) бу имкониятдан фойдалана олмади. 

Аёллар курашидаги уч нафар вакиламиздан иккисида (Лайлохон Собирова, Шоҳида Аҳмедова) Олимпиада чиптаси учун имконият сақланиб қолди. Улар бугун Париж-2024 лицензияси учун курашни плей-офф босқичида давом эттиришади. 

Шунингдек, бугундан эркин кураш мусобақасига ҳам старт берилади. Олимпиада лицензияси учун 3 нафар эркин курашчиларимиз баҳсларга киришишади. Улар Бишкекдаги Осиё лицензион турнирида бу имкониятдан фойдалана олмаган эдилар. 

-65 кг вазн тоифасида ёшлар ўртасидаги барча мусобақаларда ғолиб бўлишга муваффақ бўлган Умиджон Жалолов, -97 кг вазнда энг тажрибали курашчимиз, Рио-2016 Олимпиадаси бронза медали совриндори 39 ёшли Магомед Ибрагимов ҳамда -125 кг вазнда Ҳасанбой Раҳимов Истанбул гиламларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.    


Эркин курашчиларимиз учун қуръа натижалари:

-65 кг: 1/16 финал. Умиджон Жалолов - Сужит Сужит (Ҳиндистон)

-97 кг: Квалилифкация раунди. Магомед Ибрагимов - Адлан Висханов (Франция)

-125 кг: Квалилифкация раунди. Ҳасанбой Раҳимов - Парис Карепи (Албания) 


Лицензияни қўлга киритган эркин курашчиларимиз:

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев

-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов

-86 кг: Жавраил Шапиев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг