UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

21 май 18:19
Янгиликлар

Бошқалар

Бухоро қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қиляпти

Бухорода қўл жанги жанги бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Мазкур жаҳон биринчилигида сайёрамизнинг 20га яқин давлатидан 400 нафарга яқин қўл жанги усталари иштирок этишмоқда.

Жаҳон чемпионати финал босқичининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони, генерал-майор Рустам Жўраев, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳамда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситов иштирок этди.

Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев томонидан мазкур нуфузли мусобақанинг мамлакатимизда ташкил этилаётганлиги Ўзбекистонда спортга қаратилаётган юксак эътиборнинг натижаси эканлиги таъкидланади. Шунингдек, қўмондон ўз нутқида жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этаётган барча спортчиларга омад тилади.

Мусобақанинг саралаш жанглари Бухоро Олимпия ва паралимпия захиралари коллежи спорт мажмуасида ташкил этилса, ярим финал ва финал жанглари ҳамда тақдирлаш маросими ўз бағрига 2 700 томошабинни сиғдирадиган Бухоро амфитеатрида ўтказилади.

Маълумот учун, жаҳон чемпионатининг барча ғолиб ва совриндорлари эртага аниқланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг