UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

20 июн 14:08
Янгиликлар

Бошқалар

Бухоролик авиамоделчилар - Ўзбекистон чемпиони + ФОТОГАЛЕРЕЯ

16-19 июнь кунлари Урганч шаҳридаги Хоразм вилояти юридик техникуми спорт базасида хона авиамодель спорти бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимизнинг 11 та жамоаси 5 та йўналишда ғолиблик учун баҳс юритди. 

Эътиборлиси шундаки, шахсий ҳисобда бухоролик авиамоделчилар 4 марта чемпионликни тантана қилишди. Шунингдек, улар 4 та кумуш ва 1 та бронза медали соҳиби бўлишди. 

Қуйида чемпионатнинг барча ғолиб ва совриндорларини ҳавола қиламиз.

F-1-M  синфи. Ўсмирлар. 1-ўрин. Сардор Рузиев (Бухоро). 2-ўрин. Шаҳруз Носиров (Бухоро). 3-ўрин. Умид Тожимуҳаммадов (Тошкент ш.).

F-1- D  синфи. Ўсмирлар. 1-ўрин. Дилшод Негмуродов (Бухоро). 2-ўрин. Мироншоҳ Носиров (Бухоро). 3-ўрин. Муҳаммад Мустафо Улуғбеков (Тошкент ш., Юнусобод “Баркамол авлод”).

F-1- N  синфи. Ўсмирлар. 1-ўрин. Дилшод Негмуродов (Бухоро). 2-ўрин. Отабек Фазлиддинов (Наманган). 3-ўрин. Фарух Сафоев (Бухоро).

F-1- N  синфи. Катталар. 1-ўрин. Марат Ҳакимзанов (Тошкент ш.). 2-ўрин. Шахбоз Бафоев (Бухоро). 3-ўрин. Радик Искандаров (Хоразм).

F-1- D  синфи. Катталар. 1-ўрин. Шамситдин Бафоев (Бухоро). 2-ўрин. Шаҳбоз Бафоев (Бухоро). 3-ўрин. Дмитрий Белоглазов (Тошкент в.).

Умумжамоа ҳисобида Бухоро вилояти жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Тошкент шаҳри авиамоделчилари иккинчи, Фарғона вилояти вакиллари эса учинчи ўринни эгаллашди.

Чемпионатнинг тақдирлаш маросимида. Ўзбекистон Республикаси мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Республика техник ва амалий спорт турлари маркази бош директори Анвар Қурбонниёзов ҳамда вилоят кенгаши раиси Даврон Ибрагимов ғолиб ва совриндор спортчиларни эришган муваффақиятлари билан қизғин қутлаб, уларни тегишли даражадаги диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлашди.

Ташкилотчилар мусобақа қатнашчиларининг бўш вақтини мазмунли ва мароқли ўтказишига ҳам эътибор қаратишди. Шу мақсадда спортчилар ва уларнинг тренерлари учун “Очиқ осмон остидаги музей шаҳар” таърифини олган қадимий ва навқирон Хива шаҳрига саёҳат ташкил этилди.

Ички туризмни ривожлантириш доирасида амалга оширилган ушбу тадбир чоғида саёҳатчилар “Ичан қалъа” давлат музей қўриқхонасининг тарихий обидалари, унинг ноёб асори атиқаларни мириқиб томоша қилишди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Ўзбекистон спорт фахрийси

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг