UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

06 дек 10:52
Янгиликлар

Гимнастика

Чирчиқда бадиий гимнастика бўйича очиқ турнир ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “FOR BEST PROFTT” масъулияти чекланган жамиятининг бадиий гимнастика клуби томонидан 8 декабрь – Конституция куни байрами муносабати билан бадиий гимнастика бўйича очиқ турнир ўтказилди.

Ўзбекистон гимнастика федерацияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чирчиқ шаҳар бўлими, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур очиқ турнирда Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро, Фарғона, Андижон, Наманган ҳамда Тошкент вилоятидан 300 нафардан ортиқ ёш спортчи-қиз иштирок этди.

Мусобақада 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган бадиий гимнастикачилар булава, арғамчи, ҳалқа, тўп, тасма каби буюмларда бажариладиган нозик ва нафис машқларни ўзлари танлаган мусиқа садолари уйғунлигида намойиш этишди.

Муросасиз ўтган беллашувларнинг якуний натижасига кўра, Чирчиқ шаҳри жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Тошкент шаҳри жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Самарқанд вилояти қизларига насиб этди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Айтиш жоиз, мусобақада иштирок этган жажжи қизалоқлар ўз имкониятларини синовдан ўтказишлари билан бирга ўзлари учун маҳорат сабоқлари ҳам олиш имкониятига эга бўлишди.

Ригина Дадажонова, бадиий гимнастика мураббийи: 

- Ҳозирда Чирчиқ шаҳрида 100 нафардан ортиқ ёш қизларга бадиий гимнастика бўйича сабоқ бериб, маҳоратларини ошириб келяпмиз. Ушбу мусобақада ҳам терма жамоамиз муваффақиятли иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритишди. Шогирдларимиздан Шахруза Собиржонова ҳамда Фелез Амирхамзаевалар  20 декабрда Дубай шаҳрида ўтадиган бадиий гимнастика бўйича халқаро турнирда иштирок этишади. Мазкур турнир улар учун ўзига хос синов вазифасини ҳам ўтаб берди. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни Конституциямиз қабул қилинган куннинг 29 йиллиги билан табриклаймиз.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг