UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

21 ноя 15:10
Янгиликлар

Тадбирлар

Чирчиқда саломатлик сари 5000 қадам ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугун 21 ноябрь куни эрта тонгдан Чирчиқ шаҳри марказидаги “Кимёгарлар” маданият саройи олдида жисмоний тарбия ва спортни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” шиори остида спорт тадбири бўлиб ўтди.

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги, шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда Чирчиқ шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари, Чирчиқдаги олий таълим муассасалари ўқитувчи ва талабалари, Миллий гвардиянинг Чирчиқ шаҳар 98157-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари, Чирчиқ шаҳридаги 48238-ҳарбий қисм аскарлари, халқ таълими ва мактабгача таълим бўлими ўқитувчи ва тарбиячилари, Чирчиқ олимпия захиралари коллежи, болалар-ўсмирлар спорт мактаби тренерлари ҳамда бошқа турли ташкилот ва корхоналарнинг ходимлари иштирок этишди.  

Эътиборлиси, ушбу тадбирни янада кўтарингки руҳда ўтишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов ҳам таклиф этилди. Дастлаб, таниқли хушовоз хонанда Т. Маткаримов ижросидаги шўх куй-қўшиқлар бадантарбия машқларини бажаришга киришган иштирокчиларга ўзгача хушкайфият бағишлади. Шундан сўнг барча иштирокчилар шаҳар кўчалари бўйлаб белгиланган 5000 метрли масофани босиб ўтишди. 

Чирчиқ шаҳар ҳокимлиги ташкилий назорат гуруҳи раҳбари Олимжон Муқимовнинг таъкидлашича,  ушбу спорт тадбирини ўтказиш анънага айланиб улгурган. Боиси, ҳафтанинг ҳар шанба куни худди шу тарзда ташкил этилаётган саломатлик тадбири  аҳолининг спортга бўлган иштиёқини уйғотади, эрталабки бадантарбия машқларини бажарувчилар сони кўпаяди. Бу эса ҳар бир оилада соғлом турмуш тарзи шаклланишига хизмат қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади      

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг