UZ

Сўнгги янгиликлар

15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасиини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0 14:01Дана Уайт кимни UFC P4P рейтинги етакчиси деб ҳисоблашини айтди 0 13:39Аббосбек Файзуллаев унга ЦСКАда энг кўп ёрдам берган футболчи ким эканлигини айтди 0 13:17Ислам Махачев UFCда кетма-кет ғалаба қозониш бўйича Хабиб Нурмагомедовдан ўтиб кетди 0 12:5517 ёшли Мирра Андреева фаолиятида илк бор "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 12:32Бивол ва Бетербиев ўртасидаги жанг қачон ўтказилиши маълум қилинди 0 12:10«Реал»нинг тўрт нафар футболчиси EЧЛ рекордини такрорлади 0 11:49Навбаҳор Ҳамидова Париж Олимпиадасига йўл олди 0 11:39"Ролан Гаррос" чемпиони Новак Жокович 4,5 соатлик учрашув ўтказди 0 11:18UFC 302. Бонуслар кимларга насиб этди? 0 10:56Карло Анчелотти навбатдаги чемпионликдан сўнг нималар деди? 0 10:35Махачев - Порье. Нокаутгача ҳисоб қандай кетаётганди? 0

21 ноя 09:24
Янгиликлар

Болалар спорти

Чироқчидаги 1-БЎСМДА хайрли тадбир йўлга қўйилди ФОТО

Чироқчи туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 1526 нафар ўғил-қиз 35 нафар мураббий қўл остида шуғулланмоқда.

Улар спортнинг белбоғли кураш, футбол, волейбол, шахмат, енгил атлетика, таэквондо (ВТФ), бадиий гимнастика, самбо, кураш, дзюдо турлари бўйича мунтазам машғулотларда иштирок этишяпти. 

Яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган БЎСМ тарбияланувчилари ўтказилаётган вилоят, республика ва халқаро мусобақаларда кучли учликдан жой олишга муваффақ бўлишмоқда. 

Бунга биргина мисол - таэквондо (ВТФ) спорт тури бўйича Бобур Бурхонов  қўл остида шуғулланаётган ўқувчилардан Миролим Ҳусанов (33 кг), Умид Сафаров (45 кг) ва Жалолиддин Нарзуллаевлар 16-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида 2005-2007 йилларда туғилган ўсмир ва қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида фахрли учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалларига эгалик қилишди. 

Агар йўлингиз тушиб, БЎСМ яқинидан эрта тонг ўтиб қолсангиз, стадионда ёки шинам ва кўркам спорт залида эрталабки бадантарбия машғулотларини бажараётган мураббийлар, техник ходимлар ва тарбияланувчилар, ҳатто яқин атроф маҳаллаларда яшовчи ёшлар, хотин-қизлар, кексаларни кўришингиз мумкин. 

Дарвоқе, эрталабки бадантарбия машғулотларини БЎСМ директори, “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони соҳиби Фарҳод Жуманов мураббийлиги остида ўтаётгани жисмоний тарбия ва спортга бўлган эътибор юқорилигидан далолат. 

Шунингдек, БЎСМда номдор спортчилар иштирокида маҳорат сабоқларини ўтказиш ҳам одат тусини олган. Шахмат бўйича Нодира Нодиржона, футбол бўйича Отабек Шукуров сингари кўплаб чемпион спортчиларнинг БЎСМга ташриф буюраётгани, тарбияланувчиларнинг спортга бўлган иштиёқини янада ошириши, чемпионлик сари дадил қадам ташлашларига туртки бўлиши бор гап. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг