UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

30 дек 14:59
Янгиликлар

Стол тенниси

Cтол теннисчиларимиз Эрон ва Марказий Осиёлик тенгдошлари билан баҳслашишди

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод“ спорт саройида Осиё стол тенниси федерациясининг 2019 йилдаги “ITTF ASIA DEVELOPMENT PROGRAM” низоми бўйича “Марказий Осиё Олимпия умидлари“ ҳафталиги ўтказилди.

Мазкур спорт ҳафталигида 10 ёшдан катта бўлган Ўзбекистон, Эрон ва Марказий Осиё давлатларининг терма жамоалари аъзолари ўқув-машғулот йиғинида назарий ва амалий, техник ҳамда жисмоний машғулотларда ўз тажрибаларини оширди. Ёш теннисчилар австриялик мураббий Дмитрий Левенко, эронлик Фаражи Реза ҳамда мамлакатимиз стол тенниси федерацияси раиси Саида Маҳмудова қўл остида шуғулланди.

Ҳафталик якунидан сўнг кадетлар ва "Олимпия умидлари" тоифасида халқаро очиқ турнир ўтказилди. Стол тенниси бўйича илк маротаба мамлакатимизда ўтказилган мазкур мусобақада совринли ўринлар учун кураш асосан Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари аъзолари ўртасида ўтди.

Кескин ва муросасиз ўтган турнирнинг кадетлар ўртасидаги баҳсларда Никита Панов ҳамда Насибахон Тожиоҳунова терма жамоамизга бронза медалини келтирган бўлса, "Олимпия умидлари" ёш тоифасида Аселя Эркабоева кумуш, Шаҳбоз Ғуломиддинов эса бронза медалини қўлга киритди.

Кадет қизлар:

1. Элина Раҳими (Эрон)
2. Мобина Собханихон (Эрон)
3.Насибахон Тожиоҳунова (Ўзбекистон)

Кадет ўғил болалар:

1. Самади Саидмуҳаммадамин (Эрон)
2. Навид Шамсшарбабаки (Эрон)
3. Никита Панов (Ўзбекистон)

"Олимпия умидлари" тоифасида:

Қизлар:

1. Ситаеш Илохон (Эрон)
2. Аселя Эркабоева (Ўзбекистон)
3. Баран Аржманд (Эрон)

Ўғил болалар:

1. Ясин Эсфахони(Эрон)
2. Банямин Фарази(Эрон)
3.Шаҳбоз Ғуломиддинов (Ўзбекистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг