UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

15 янв 20:24
Янгиликлар

Дзюдо, Самбо

Дзюдо асосчиларидан бири Арслон Элов 75 ёшда!

Бугун Ўзбекистон дзюдоси асосчиларидан бири, собиқ Иттифоқ ҳамда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, дзюдо ва самбо бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси Арслон Элов қутлуғ ёшни қарши олдилар.

Арслон Нуровични бугунги кунда ҳам кўплаб шогирдлари даврасида фаол меҳнат фаолиятларини давом эттирмоқдалар. У киши Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси профессори бўлиб, ёшларга йиллар давомида орттирган бой тажрибаларини улашиб келяптилар.  

"Маълумки, 1972 йилда Япониядан бир гуруҳ дзюдо мураббийлари Тошкентга шаҳрига ташриф буюриб, дзюдо спорт турини мамлакатимизда кенг ривожлантириш бўйича семинар ўтказиб кетишган эди. Ўшанда ушбу спорт турини кенг оммалаштириш ва ривожлантириш айнан мени зиммамга юклатилган ва мен 1972 йилдан мамлакатимиз бўйлаб кезиб, бу вазифани бажаришга киришганман. 75 ёшни қаршилаяпманки, ҳали-ҳамон кафедрада талабаларга дзюдо сирларини ўргатиб келяпман", - дейди ЎзДЖТСУ Халқаро кураш турлари назарияси ва услубияти кафедраси профессори Арслон Элов.   

Сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан бугун таваллуд кунини нишонлаётган устоз Арслон Эловни муборакбод этамиз. Уларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг