UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

28 янв 19:25
Янгиликлар

Дзюдо

Дзюдо. Португалия Гран-Присининг учинчи кунини медалсиз якунладик

Теглар :  Дзюдо
Португалияда дзюдо бўйича Одивелаш Гран-приси ўз якунига етмоқда.

Унда эркаклар ўртасида учта, аёллар ўртасида эса иккита вазн тоифасида баҳслар ўтказилади. Кун давомида Рустам Шораҳматов, Шоҳруҳ Бахтиёров, Ирисхон Қурбонбоева ва Рината Илматова баҳсларда иштирок этди. Афсуски, уларнинг хеч бири медаль қўлга кирита олмади. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Португалия Гран-Присини 2 та олтин ва 1 та кумуш медаль билан якунлади. 

Терма жамоамиз сафида Дилшод Баратов ва Диёра Келдиёрова олтин, Гулноза Матниёзова кумуш медални қўлга киритди. 




Ушбу саҳифа орқали ўзбекистонлик дзюдочиларнинг учинчи кунги натижаларидан бохабар бўлиб боришингиз мумкин бўлди.


САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

+100 кг вазн тоифасида Шоҳруҳ Бахтиёров бронза учун ўтиш жангида япониялик дзюдочига имкониятни бой берди ва мусобақадаги иштирокини якунлади. 


+100 кг вазнли Шоҳруҳ Бахтиёров чорак финалда россиялик жаҳон чемпиони Инал Тасоевга қарши баҳсда имкониятни бой берди.


+100 кг вазн тоифасида Шоҳруҳ Бахтиёров қозоғистонлик рақибдан устун келди ва чорак финалга йўл олди!


+100 кг вазнли Шоҳруҳ Бахтиёров биринчи жангини эстониялик рақибга қарши ўтказди ва ИППОН эвазига ғолиб бўлди. 


-78 кг вазнли Ирисхон Қурбонбоева Жанубий Корея вакиласига имкониятни бой берди. 


-100 кг вазн тоифасида Рустам Шораҳматов эквадорлик дзюдочига мағлуб бўлди. 


+78 кг вазнли Рината Илматова афсуски илк босқичдаёқ япониялик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. 



Кун давомида 4 нафар ҳамюртимиз баҳсларда иштирок этади: 

-100 кг: Рустам Шораҳматов

+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров


-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

+78 кг: Рината Илматова


UPD. Пост таҳрир қилинди. Давлат Бобонов мусобақада иштирок этмаслиги маълум бўлди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг