UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0

23 апр 08:37
Янгиликлар

Волейбол

Энди юртимизда соҳил волейболи ҳам ривожланар экан

Теглар :  Волейбол
Шу мақсадда Навоий шаҳрида хорижлик мутахассислар иштирокида семинар ташкил этилди.

Шу кунларда Навоийда волейбол бўйича 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасида халқаро турнир ўтказилмоқда. Икки карра Олимпиада ўйинлари ғолиби, хизмат кўрсатган спортчи Вера Дуюнова хотирасига бағишлаб ўтказилаётган турнирда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда мамлакатимиз қизлар жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришяпти.

Маълумки, сўнгги йилларда дунёда соҳил волейболи ривожланиб бормоқда. Юртимизга эса ушбу спорт тури энди кириб келаяпти. Навоийдаги халқаро турнир доирасида соҳил волейболини ривожлантиришга қаратилган ўқув-амалий семинар ҳам ташкил этилди.

Соҳил волейболи бўйича Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дмитрий Ковальёв раҳбарлигида ўтказилаётган семинарда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан жами 24 нафар тренер иштирок этишмоқда.

Семинарда иштирокчилар дастлаб назарий, кейин амалий билимларини бойитишган бўлса, бугун уларнинг икки кун давомида олган билимлари синаб кўрилади. Имтиҳондан яхши ўтган мутахассисларга соҳил волейболи бўйича тренерлик сертификати топширилади. Шунингдек, семинарни энг юқори балл билан топширган мутахассислар бир вақтнинг ўзида ҳакамлик сертификатини ҳам қўлга киритишлари мумкин.

Ҳозирда мамлакатимизнинг 6та ҳудудида соҳил волейболига мўлжалланган майдонларни ташкил этиш бўйича амалий ҳаракатлар бошлаб юборилган. Июнь ойида эса тарихий биринчи Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши режалаштирилмоқда. Мамлакат чемпионати якунида ўсмирлар терма жамоаси таркиби шакллантирилади ҳамда жорий йил Хитойнинг Шантоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар III ёзги Осиё ўйинларига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилади.

Айни пайтда Ўзбекистон волейбол федерацияси вакиллари Россия ва Қозоғистон волейбол федерациялари билан ҳамкорлик борасида меморандум имзолаш бўйича музокаралар олиб боришмоқда. Унга кўра, июль-август ойларида соҳил волейболи бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Россиянинг Сочи ҳамда Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳарларидаги базаларда ўқув-машғулотлар йиғинини ташкил этади.

Шунингдек, июнь ойида ўтказиладиган биринчи Ўзбекистон чемпионатига ҳам Россия ва Қозоғистондан мутахассислар жалб этилади. Мамлакат чемпионати доирасидаги ўйинларни ҳам Россиядан таклиф этиладиган ҳакамлар бошқариб боришади ва бу маҳаллийй ҳакамлар учун мастер-класс вазифасини ўтайди.

Хуллас, мамлакатимизда Олимпиада ўйинлари дастурига киритилган соҳил волейболини ривожлантириш борасида илк қадамлар ташланди. Умид қиламизки, ушбу саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини бериб, соҳил волейболида вакилларимиз қисқа муддатларда Олимпия ўйинларида қатнашиш бахтига мушарраф бўлишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
23 апр 08:40:58
Mironsho Jabborov
Bizda yemaydimi deyman
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг