UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

23 июл 09:12
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетика бўйича AҚШ чемпионати 144 йил ичида биринчи марта бекор қилинди

AҚШ енгил атлетика федерацияси ушбу мавсумда миллий чемпионат ўтказилмаслигини маълум қилди.

1876 йилда бошланган ва ҳатто урушлар пайтида ҳам тўхтатилмаган мусобақалар шу йилнинг сентябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган эди. Aммо федерация пандемия сабабли ушбу режалардан воз кечди. 

«Хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш жуда оғир эди», – дейилади ташкилот пресс-релизида. «Бизга мамлакатнинг турли минтақаларидан спортчилар иштирокида оммавий тадбир ўтказиш тавсия этилмайди».

NВС хабарига кўра, турнир энди 2021 йил июнда Юджин шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, AҚШ спортчиларининг жорий йил 14 август куни Монакода бошланадиган Бриллиант лигасидаги иштироки истисно қилинмайди. Халқаро енгил атлетика федерацияси ҳали бу стартни бекор қилмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг