UZ

Сўнгги янгиликлар

19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0

19 май 06:15
Янгиликлар

Енгил атлетика

Енгил атлетика федерациясининг ошхонасида аянчли ҳолат + ФОТО

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятининг Токио-2020 Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган федерация ва ассоциациялар базаларига уюштираётган ташрифи давом этади.

Шу кунларда МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида бўлди.

МОҚ раҳбари кутилмаганда ўз йўналишини стадион томон эмас, базадаги ошхона тарафга ўзгартириб юборди. Таассуфки, у ердаги муҳит ҳар қандай инсоннинг меъдасига тегар эди. Тартибсизлик ошхонадаги энг арзимас деталь бўлиб, ичкарида бир-биридан хунук ҳолатларни учратиш мумкин. 

Газ плитасининг устидаги ҳаво ҳайдаш тизимига ёпишиб кетган ёғ доғларидан ошхонанинг неча йиллик “тарих”га эга эканига гувоҳ бўласиз. Музлатгичда сақланаётган гўшт ва истеъмолга яроқсиз помидорларнинг туриши бошқа маҳсулотларнинг ҳам сифатига салбий таъсир ўтказиши табиий. Бунинг натижасида Олимпия ўйинларидек нуфузли мусобақага тайёрланаётган атлетларимизда ошқозон-ичак касалликлари пайдо бўлиши ҳеч гап эмас.

Ошхонада енгил атлетика бўйича асосий терма жамоамиздан ташқари мазкур спорт тури бўйича республика Олий спорт маҳорати мактаби ходимлари ва мураббийлари ҳам тамадди қилишади. 

Аянчли ҳолатдан кейин МОҚ раиси зудлик билан федерация мутасаддиларига вазиятни қисқа фурсат ичида яхшилаш, базага Санитар-эпидемиологик марказдан махсус гуруҳни чақириб, ҳолат юзасидан чуқур таҳлилий ўрганишларни ташкил қилиш бўйича кўрсатма берди.

Шундан сўнг вазият юзасидан МОҚ анжуманлар залида тезкор йиғилиш ўтказилди. Унда Рустам Шоабдураҳмонов ва унинг ўринбосари Шерзод Ташматов, Абдушукур Садиков бошчилигида РСТИАМ мутасаддилари иштирок этишди. 

МОҚ раҳбарияти федерациялардаги бундай ҳолатдан узил-кесил қониқмаслиги айтиб, вазиятга кескин танқидий муносабат билдирди. Базалардаги санитар-эпидемиологик ҳолатни назоратга олиш, қисқа фурсат ичида барча камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг