UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

10 мар 20:14
Янгиликлар

Тадбирлар

Енгил атлетикачиларимиз V Тошкент халқаро марафонига шай

Тошкент марафони ҳамда "Янги нафас" югуриш мусобақаси олдидан яна бир матбуот анжумани ўтказилди.

Хабарингиз бор, 12 март куни пойтахтимизда V Тошкент халқаро марафони ва Республикамиз бўйлаб “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Бугун Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида мусобақага бағишланган навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. 

Унда вазир ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев ва федерация Бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов, ҳар бир вилоятлардаги Ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси мутасаддилари (ZOOM орқали), ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Даставвал расмийлар мусобақа аҳамияти ҳақида тўхталишди. Хусусан, бу каби оммавий югуриш мусобақалари Президентимиз томонидан илгари сурилаётган соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтиришда катта аҳамият касб этишини, Тошкент халқаро марафонининг нуфузи янада ортиб бораётгани хусусида гапириб ўтишди. Шундан сўнг мамлакат енгил атлетика федерацияси мутасаддилари мусобақа ҳақидаги якуний маълумотларни тақдим қилишди.

Уларнинг таъкидлашича, 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон баҳсларида иштирок этиш учун 20 дан ортиқ мамлакатдан 5500 нафар профессионал ва ҳаваскор спортчилар рўйхатдан ўтган. Улар орасида Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионатларида иштирок этган бир қатор таниқли спортчилар ҳам бор. Қолаверса, тадбир давомида ғолиб ва совриндорларга бериладиган медаллар ҳамда эсдалик совғаларининг дизайни намойиш этилди.

Федерация Бош котибининг маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақага жиддий тайёргарлик кўрган. Жумладан, ярим марафон дастурида қатнашадиганлардан Шоҳруҳ Давлатов Кенияда, Екатерина Тунускова мамлакатимизнинг ўзида, марафончи Марина Хмелевская эса Қирғизистонда машғулот ўтказди. Шунингдек, тадбирда вилоятлардаги мутасаддилар ўз ҳудудларида мусобақага олиб борилаётган тайёргарлик хусусида маълумот беришди.

Эртага марафон иштирокчилари учун техник йиғилиш ва болалар учун “Kids run” югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. 12 март куни соат 08:00 дан V Тошкент марафони ва Республикамизнинг барча ҳудудларида “Янги нафас” оммавий югуриш мусобақасига старт берилади.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг