UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

25 апр 13:24
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Эшкак эшиш бўйича россиялик Олимпиада совриндори иложсизликдан Ўзбекистон сафига ўтмоқда!

Анна Пракатень ҳозирги сиёсий вазият туфайли ўз терма жамоасидан кетишга қарор қилди.

Эшкак эшиш бўйича 2020 йилги Токио Олимпиадасининг кумуш медали соҳибаси, 2021 йилги Европа чемпионати ғолиби, асли беларуслик, 2016 йилдан буён Россия терма жамоаси сафида мусобақаларда иштирок этиб келган 30 ёшли Анна Пракатень айни пайтдаги сиёсий вазият туфайли ўз терма жамоасини алмаштиришга қарор қилган. Бу ҳақда Россиянинг бир қатор ишончли манбалари хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, россиялик спортчи эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси сафида мусобақаларда иштирок этиши мумкин. Буни Россия эшкак эшиш федерацияси президенти Алексей Свирин ҳам тасдиқлаган:

"Аня Пракатень Ўзбекистон терма жамоасига ўтиш ниятида. Унинг кетиши жамоамиз учун жиддий йўқотиш бўлади, аммо бу унинг танлови. Аня фаолиятини бутунлай якунлаш ҳақида ҳам ўйлади. Кейин эса Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақаларда иштирок этишга қарор қилди. Ўтган йили Ўзбекистон ва Сербия федерациялари спортчиларимизга ўз байроқлари остида мусобақаларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида таклиф юборган эди. Биз эса биринчи навбатда спортчиларимизни ўз таркибимизда сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз, деб жавоб берган эдик", - дея муносабат билдиради Свирин.

"Энди Пракатеннинг трансфери халқаро федерация томонидан маъқулланиши керак. Менимча, улар аллақачон ариза топширишган. Агар ҳаммаси жойида бўлса, Анянинг Ўзбекистон сафида чиқишига тўсқинлик қилишдан фойда бўлмайди. Лекин бизга маълум бўлишича, трансфер қилинган спортчилар халқаро мусобақаларда иштирок этиш учун 24 ой кутишади. Аммо Халқаро федерация россиялик спортчилар тушиб қолган вазиятни инобатга олиб, бу муддатни қисқартириши ҳам мумкин. Балки Пракатень 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этар", - дея қўшимча қилди федерация президенти.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг