UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

20 апр 08:49
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Эшкак эшувчиларимиз лицензион турнирга жўнаб кетишди. Таркибда жиддий ўзгариш

Cлалом, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоалари Таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтадиган Токио-2020 лицензион мусобақасида иштирок этиш учун жўнаб кетди.

Ташкилотчилар шартига кўра, барча иштирокчилар Таиландга етиб боришгач 10 кунлик карантинда бўлишади ва улар учун ажратилган ҳудуддагина машғулот олиб боришлари мумкин бўлади.

29 апрель – 2 май кунлари слалом бўйича баҳслар бўлиб ўтса, 5-7 май кунлари байдарка ва каноэчилар Токио-2020 йўлланмалари учун кураш олиб боришади. Маълумот учун, мусобақада фақат биринчи ўринни қўлга киритган спортчиларгина Олимпиада йўлланмаларига эга чиқишади.

Таркибга назар ташлайдиган бўлсак, 2 карра жаҳон чемпиони, 4 карра Осиё ўйинлари ғолиби, Пекин-2008, Лондон-2012 ва Рио-2016 Олимпия ўйинлари иштирокчиси Вадим Меньковни учратмаймиз. Мураббийлар штаби мазкур йўналишда Бекзод Умаралиевнинг имкониятларини юқори баҳолашган. 

Жамоамиз Таиландга қуйидаги таркибда йўл олди:

Слалом:
Баркамол Мирзаҳмедов ва Жанибек Темиргалиев (иккаласи К-1)
Алибек Темиргалиев ва Абубакир Буканов (иккаласи С-1)

Байдарка:
Шаҳриёр Маҳкамов (К1, 1000 метр)
Шоҳруҳ Аъзамов ва Жавоҳир Нурматов (К2, 1000 метр)
Екатерина Шубина (К1, 200 метр)
Денис Онуфриев (К1, 200 метр)
Арина Танатмишева (К1, 500 метр)

Каноэ:
Бекзод Умаралиев (С1, 1000 метр)
Владлен Денисов ва Герасим Кочнев (С2, 1000 метр)
Гулбаҳор Файзиева (С1, 200 метр)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг