UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

10 янв 10:32
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Эшкак эшувчиларимизнинг йиғини МОҚ раҳбарияти нигоҳида

Теглар :  Эшкак эшишМОҚ
Юртимизда ҳаво ҳароратининг совиб кетиши натижасида Тошкент вилоятидаги Туябўғиз сув омборида машғулот ўтказишнинг имкони бўлмагач эшкак эшувчиларимиз тренажёр залида шуғулланишни давом эттиришмоқда.

МОҚ раҳбарияти терма жамоамиз вакилларининг ҳолидан хабар олиш, уларнинг машғулотини кузатиш учун спортчиларимиз жойлашган базага ташриф буюрди. Сафарда МОҚ раҳбари Рустам Шоабдураҳмонов, унинг ўринбосари Шерзод Ташматов, МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори, профессор Абдушкур Садиков, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ROWING&CANOE федерацияси мутасаддилари ҳам бўлишди.

Айни пайтда ушбу федерация делегациямиз ҳисобига Олимпия ўйинлари учун 2 та, Паралимпия ўйинларига эса 3 та йўлланма тақдим этган. Баҳор фаслида эса Осиё қитъаси бўйлаб ўтказиладиган сўнгги лицензион мусобақа кутиб турибди. 

Мутасаддилар учрашувда спортчиларимизнинг кун тартиби, улар истеъмол қилаётган озуқалар таркиби, машғулотлар графиги билан яқиндан танишишди. Атлетларимиз билан суҳбатда уларни қийнаётган муаммолар, саломатликлари, режалари ҳақида гаплашилди.

Рустам Шоабдураҳмонов учрашув давомида спортчиларимизни ҳукуматимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши, улар учун барча шароитлар яратиб берилиши ҳақида таъкидлаб, фақат ғалаба сари ҳаракат қилишларини сўраб қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг