UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

07 окт 13:52
Янгиликлар

Болалар спорти

Фарғона шаҳрида кўп тармоқли спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

Мажмуанинг очилиши муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди. Унда вилоят ва шаҳар ҳокимликлари, спорт соҳаси вакиллари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Ф. Қосимов, Фарғона шаҳар ҳокими Ҳ. Ҳабибиддинов ва бошқалар мамлакатимизда олиб борилаётган кенг миқёсли ислоҳотларда соғлом ва баркамол ёш авлодни тарбиялаш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади. 

Хусусан, 2019-2023 йилларда жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш концепцияси бунда муҳим аҳамият касб этаётир. Жойларда янги спорт объектлари ишга туширилиб, ёшлар соғлом турмуш тарзига фаол жалб этилмоқда. Профессионал спортчиларнинг машғулотлар ўтказиши, маҳоратини мунтазам ошириб бориши учун зарур шароит яратилмоқда.

photo_2019-10-05_12-49-51.jpg

Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда татбиқ этилган 5 та муҳим ташаббуснинг бири бўлган ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш янгича тизимда амалга оширилмоқда. Барча ҳудудларида, ҳатто энг олис қишлоқларда ҳам замонавий ва фойдаланиш учун қулай спорт инфратузилмаси барпо этилмоқда. Бу йилнинг ўзида Фарғона вилоятида 60 дан зиёд спорт масканлари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Натижада спорт билан доимий шуғулланадиганлар сони икки баробар кўпайди.Энг муҳими, ёшларимиз орасида нуфузли спорт мусобақалари, жаҳон чемпионатларининг ғолиб ва совриндорлари етишиб чиқмоқда. Бугунги кунда вилоят спортчиларидан 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларида иштирок этиши кутилаётган 37 нафар номзод спортчилар рўйхати шакллантирилди.

photo_2019-10-05_12-49-54.jpg

Фарғона шаҳри марказида янги иш бошлаган кўп тармоқли замонавий спорт мажмуаси ҳам ёшлар ва спортчиларга катта туҳфа бўлди. Мазкур спорт мажмуаси 2 йил давомида қуриб битказилди. Марғилон шаҳридаги “426-хўжаликлараро ихтисослашган кўчма механизациялашган колонна” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бу ерда спортнинг якка курашлари турларига ихтисослаштирилган 4 та зал ва 4 минг ўринлик катта арена барпо этилди. Бунинг учун Болалар спортини ривожлантириш жамғармасидан 40 миллиард 356 миллион сўм маблағ сарфланди.

Мажмуа йил давомида спортнинг турли йўналишлари билан шуғулланиш, республика ва йирик халқаро мусобақалар ўтказиш, юксак малакали спортчиларни тайёрлаш ва энг асосийси ёшларимизни оммавий спорт турларига кенг жалб этишга хизмат қилади. Бу ерда эркин кураш, бокс, бадиий гимастика каби спорт тўгаракларида ёшлар мунтазам шуғулланишни бошлашди.

photo_2019-10-05_12-49-55.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг