UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

25 дек 08:48
Янгиликлар

Тадбирлар

Фахрийларимиз доимо иззат-ҳурматда

Теглар :  МОҚФахрийлар
Ўзбек спортчиларининг бугунга келиб жаҳон ареналарида қайд этаётган натижаларида спортимиз фахрийларининг ҳам ўзига яраша ўрни бор.

Айнан уларнинг бой тажрибаси, яратган мактаби сабаб бир қатор спорт турларида том маънода айтишимиз мумкин бўлган ўзбек модели шаклланиб бўлди. Бунинг учун, албатта, фахрийларимизга чексиз миннатдорчилик билдириб қоламиз.

Муҳтарам Президентимиз бошчилигида юртимиз аҳолисининг барча ижтимоий қатлами қатори фахрийларимиз ҳам доимий эътиборимизда бўлиб келмоқда. Байрам арафаси ўзбек спорти фахрийлари бугун МОҚ мажлислар залида жам бўлишди. Тадбирда шунингдек, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситовлар иштирок этишди.

“Барчангизни соғ-саломат кўриб турганимиздан хурсандмиз. Кўксингизни безаб турган орден ва медаллар Сизларнинг узоқ йиллик меҳнатингиз ифодаси. Ўз вақтида катта меҳнат ва шижоатингиз билан юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилгансиз. Кўплаб шогирдлар тарбиялангансиз. Бу йил барча учун жуда оғир кечди. Афсуски, Сизларга узоқ вақт етакчилик қилган, ўзбек спорти ривожига ўз умрини бағишлаган Комилжон ака Худойберганов сафимизни тарк этдилар. Аммо биз ишлашдан асло тўхтамаймиз ва бундан буёғига ҳам Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгашига ҳар томонлама ёрдам берамиз. Биз барчамиз бир жамоамиз. Қолаверса Сизлар ўзбек спортининг “олтин генофондисиз”. Кириб келаётган янги йил барчангизга қутлуғ бўлсин”, – деди МОҚ раиси.

Тадбирда Баҳодир Махситов ва Равшан Ирматов ҳам фахрийларимизга ўзларининг илиқ дил-изҳорларини йўллаб қолишди. Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми – фахрийларимизни қутлаш маросимига навбат берилди. Равшан Ирматов ўзларининг меҳнати билан эътибор қозонган ва кўплаб шогирдлар етиштирган таниқли мутахассислар – Александр Истомин ҳамда Геннадий Феоктистовларни “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлади. Шундан сўнг барча иштирокларга МОҚ ҳамда Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши томонидан тайёрланган пул мукофотлари ҳамда “Ўзбекистон спорт фахрийси” кўкрак нишонлари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг