UZ

Сўнгги янгиликлар

19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0

12 мар 17:42
Янгиликлар

Шахмат, Фотогалерея

ФОТОГАЛЕРЕЯ: Пойтахтимизда 50 минг долларлик Халқаро турнир ниҳоясига етди

Теглар :  Шахмат
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида "Women’s Chess Championship" турнири ўз ниҳоясига етди.

Умумий соврин жамғармаси 50 минг АҚШ доллари бўлган бу нуфузли турнирда 10 та хориж давлатларидан 100 нафардан ошиқ шахматчи иштирок этди. Рейтинг натижаларига кўра, “А” ва “Б” гуруҳларига бўлинган шахматчилар 9 тур давомида ўз маҳоратларини намоён эта олдилар. Якуний натижаларга кўра, Валентина Гунина “А” гуруҳида пешқадам бўлди. Ушбу гуруҳнинг кейинги ўринларини Нилуфар Ёқуббоева ва Анастасия Боднарук эгаллади.

14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Нилуфархон Имомқўзиева, 16 ёшгача бўлганлар ўртасида Алия Нурманова, 20 ёшгача бўлганлар ўртасида эса Зейнеп Султанбекова ғолиблик нашидасини сурди.

“Б” гуруҳида ғолиб ва совриндор бўлганлар орасида ҳамюртларимиз Зилола Актамова, Озода Шахзодова, Малика Жумаева, Севинч Давлатова, Мумтозбегим Мансурова каби шахматчилар бор.

I-Халқаро турнирнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида Халқаро шахмат федерацияси масъуллари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутасаддилари ҳамда шахмат фахрийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Маросим давомида  Осиё шахмат федерациясининг “Осиёнинг энг яхши ёшлар терма жамоаси” сертификати мамлакатимиз ёшларига тантанали равишда топширилди.

Суратлар муаллифи: Алимурод Мадаминов, olamsport.com муҳбири

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг