UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

16 фев 09:30
Янгиликлар

Шахмат

Freestyle Chess Challenge. Бугун барчаси ҳал бўлади

Германиянинг Гамбург шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Freestyle Chess G.O.A.T Challenge" турнири давом этмоқда.

Дунёнинг кучли саккиз нафар гроссмейстери дона сураётган Фишер шахмати бўйича мусобақада ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов (2744) ҳам иштирок этяпти. Кеча ҳал қилувчи плей-офф босқичининг илк партиялари ўйналди.

Саралаш босқичини ғолиб сифатида якунлаган Абдусатторов 3-ўрин соҳибини аниқлаб берувчи баҳсла америкалик Левон Аронянга қарши дона сурмоқда. Гроссмейстерлар биринчи партияда муросага келишди. Бугун жавоб учрашуви ўтказилади. Дуранг бўлган тақдирда, ғолиб тай-брекда аниқланади.

Бош соврин учун курашаётган рапид ва блиц шахматда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен (Норвегия, 2830) америкалик Фабиано Каруана (2804) билан дурангга имзо чекди. Нодирбек 1/2 финалда айнан Карлсенга 0,5:1,5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди. Бугун барча жуфтликларда ғолиблар аниқланади.   


Плей-офф натижалари. Финал

Магнус Карлсен (Норвегия, 2830) - Фабиано Каруана (АҚШ, 2804) 0,5:0,5


3-ўрин учун баҳс

Нодирбек Абдусатторов - Левон Аронян (АҚШ, 2725) 0,5:0,5


5-6 ўринлар учун

Алиреза Фирузджа (Франция, 2760) - Доммараджу Гукеш (Ҳиндистон, 2743) 1:0


7-8 ўринлар учун

Винсент Каймер (Германия, 2738) - Дин Лижэнь (Хитой, 2762) 1:0

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг