UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0 15:32Ислам Махачев Хабибнинг натижасини такрорлади 0 15:10"Реал" қачон Европа Суперкубоги учун курашади? 0 14:48Шахматчиларимиз Aktobe Open 2024 турнирининг 8-турида қандай натижа қайд этишди? 0 14:24Хабиб Нурмагомедов Тони Крооснинг сўнгги ўйини ҳақида фикр билдирди 0

13 ноя 15:40
Янгиликлар

Гандбол

Гандбол: терма жамоаларимиз ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда

Теглар :  Гандбол
Гандбол бўйича Ўзбекистон терма жамоалари бир неча йилдирки нуфузли халқаро мусобақаларда ижобий натижаларни қўлга киритган ҳолда жаҳон ареналарида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келишмоқда.

Ушбу муваффақиятларнинг асосий омили сифатида Ўзбекистон терма жамоалари аъзолари мунтазам равишда ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиши, таркиб эса ёш, иқтидорли спортчилар билан тўлдириб борилиши ҳамда спортчиларимиз машғулотлар жараёнида ўз маҳорат, тажрибаларини орттириб боришаётганликларини кўрсатиш мумкин.

Қисқа муддатлик танаффусдан сўнг гандболчи қизларимиз 2020 йил 1 ноябрдан Наманган шаҳридаги Муҳандислик қурилиш институтининг 2-спорт залида икки ҳафталик ўқув-машғулотлар йиғинига киришди.

2020 йил 1-20 ноябрь кунлари эса Самарқанд шаҳридаги 2-сонли Академик лицей спорт залида ўсмирлар терма жамоаси аъзолари учун ҳам ўқув-машғулотлар йиғини ташкил этилган.

Ҳар иккала терма жамоамиз аъзоларининг ўқув-машғулотлар йиғини карантин қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ташкил этилган бўлиб, ҳар куни мунтазам равишда спортчиларнинг саломатликлари текшириб борилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг