UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46Усик ва Фьюри жанг натижаси эълон қилиниши олдидан нима ҳақида суҳбатлашгани маълум бўлди 0 17:25Ига Свёнтек бир мавсумда Рим ва Мадридда чемпион бўлган учинчи теннисчи 0 17:04Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионати финалида + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:43Пеп Гвардиола "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:22Макгрегор: "Усик Фьюрига яна имкон бериши ёки Жошуа билан жанг қилиши керак" 0 16:01Бугун академик эшкак эшувчиларимиз сўнгги лицензион турнирда старт олишади 0 15:40Йўғе? Усик икки ҳафтадан кейин мутлақ жаҳон чемпиони мақомини йўқотади 0 15:19Биласизми? Одил Аҳмедов ўз вақтида катта пуллар эвазига ҳам "Бунёдкор"га ўтишни хоҳламаган 0 14:58Афсонавий Леннокс Льюис Александр Усикка мурожаат қилди 0 14:37Диёра Келдиёрова жаҳон чемпионатидаги юришимизни ғалаба билан бошлаб берди, уч дзюдочимиз эса... + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:16Яна бир боксчимиз Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олди 0 14:05"Бавария"ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди 0 13:44Фьюри фаолиятида саккизинчи маротаба нокдаун ҳолатига тушиб қолди 0 13:21"Усик P4P рейтинги етакчиси бўлиш учун даъвогар" - Кроуфорд 0 13:00"Қирол қайтиши мумкин". Собиқ чемпион октагонга қайтишга шаъма қилди 0

13 июл 17:27
Янгиликлар

Гандбол

Гандболчиларимиз “Interamnia World Cup”да

Италия давлатининг Терамо шаҳрида гандбол бўйича 50th Interamnia World Cup мусобақаси бошланди.

1973 йили асос солинган ва ўз тарихида эллигинчи маротаба ўтказилаётган ўзига хос жаҳон Кубогида беш қитъанинг 46 давлатидан келган 164 та ёшлар ва  қизлар, эркаклар ва аёллар жамоалари ғолиблик учун ўзаро куч синашяпти. 

Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик гандболчилар ҳам иштирок этишмоқда. Хусусан, Тошкентнинг РКОР жамоаси ёшлар, Бекободнинг АГМК жамоаси эса эркаклар биринчилигида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиляпти.  

Эътиборлиси яна шундаки, ҳамюртларимиздан Дилшод Турапов ва Ҳасан Қаюмов 50th Interamnia World Cup учрашувларида ҳакамлик ҳам қилишмоқда.

Таъкидлаш жоиз, вакилларимиз ушбу Кубок ўйинларида 2016 йилдан буён иштирок этишмоқда. Дастлабки йили эркаклар жамоамиз чемпионлик нашидасини сурган бўлса, кейинчалик, ёшлар жамоамиз икки марта шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилиб, яна икки марта кумуш медаль эгасига айланишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг